Азнавур Ўзбекистонда яна қўшиқ куйлашни орзу қилган, афсуски, амалга ошмади

© Sputnik / Алексей КуденкоКонцерт Шарля Азнавура
Концерт Шарля Азнавура - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йил май ойида Шарль Азнавур билан Тошкентда гастрол билан кутишганди. Бироқ қўшиқчи йиқилиб, чап қулини жиддий жароҳатлаганди. Шу сабаб ташриф қолдирилди.

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Баҳор мавсумида Азнавур соғлиғи ёмонлашганлиги ҳақида хабар берилганди.

Таниқли қўшиқчини Ўзбекистон, Петербург ва Японияда концерт билан кутишганди. Аммо улар бекор қилинди.

Концерт Шарля Азнавура - Sputnik Ўзбекистон
20 асрнинг энг яхши эстрада хонандаси - Шарль Азнавур вафот этди

Ниҳоятда сентябрда у Японияга бориб, мухлисларга концерт беради. Аммо Ўзбекистон гастролларига қўшиқчида куч қолмади.

Шарль Азнавур Франция жанубида 30 сентябрдан 1 октябрга ўтар кечасида 94 ёшида вафот этди.

2005 йилда таниқли қўшиқчи Самарқандда “Шарқ тароналари” фестивалида иштирок этганди.

Азнавур бу шаҳарда бўлиш болалик орзуси ушалганлигини тан олди.

“Шарқнинг сирли ва такрорланмас жавоҳири – Ўзбекистон ва унинг гўзал ва афсонавий Самарқанд ҳақида 12 ёшимда таниқли француз драматургининг “Самарқандга борайлик” пьесасидан билиб олганман”, - деганди Азнавур.

Мен уни ўқиганимда, менда шу қадимий шаҳарни куриш орзуси пайдо бўлди, дея тан олади бастакор.

“Бугун болалик орзуим ушалди – мен Самарқандда. Бухорони томоша қилиш бахтига муяссар бўлдим. Катта қизиқиш ва ҳаяжон билан мен ушбу серҳосил мамлакат билан танишдим, қадимий шаҳарларингизни кўриб чиқдим. Улар Шарқнинг бетакрор ва ноёб маданияти ва санъати билан ажратилиб туради. Улар минг йиллик тарихга эга бўлиб, бутун дунё эътиборини ўзига жалб қилади”, - деб алоҳида таъкидлайди Шарль Азнавур.

Янгиликлар лентаси
0