Дунёда

Опера хонандаси Монтсеррат Кабалье вафот этди

© Sputnik / Владимир ВяткинКонцерт Монсеррат Кабалье в Кремле
Концерт Монсеррат Кабалье в Кремле - Sputnik Ўзбекистон
Монтсеррат Кабалье 6 октябрь куни Барселонада оламдан кўз юмди. У 85 ёшда эди

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Бутун дунёга машҳур испаниялик опера хонандаси Монтсеррат Кабалье 85 ёшида Барселонада оламдан ўтди.

Бу ҳақда El Pais нашри тиббиёт ходимларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Гала-концерт, посвященный закрытию конкурса молодых исполнителей популярной музыки Новая Волна 2015 - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Опера юлдузи Дмитрий Хворостовский вафот этди

"Хонанда бугун оқшом Сан-Паудаги шифохонада вафот этди", - дейилади хабарда.

Дафн маросими душанба куни ўтказилади.

Таъкидланишича, Кабалье сентябр ойида Барселонадаги клиникаларнинг бирида даволаниш муолажаларини олган.

Монтсеррат Кабалье бельканто йўналишида тенгсиз деб тан олинган, шунингдек, мумтоз итальян опералар Россини, Беллини, Доницеттидаги роллари билан машҳур бўлган.

2012 йили Кабалье ёши, микроинсультни бошдан ўтказгани ва йиқилиб тиззасидан жароҳат олганига қарамай, жаҳоннинг қатор театрларида концерт берган.

© PAN PhotoВизит Монтсеррат Кабалье в Армению
Опера хонандаси Монтсеррат Кабалье вафот этди - Sputnik Ўзбекистон
Визит Монтсеррат Кабалье в Армению
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала