Видео

Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилиши маросимидан видео лавҳа

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи олдидан Россия пойтахтида Ислом Каримов ҳайкали тантанали равишда очилди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон биринчи президентининг рафиқаси Татьяна Каримова, Ўзбекистон хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Махмудов ва Ўзбекистон элчихонаси вакиллари қатнашди.

Россия томонидан Совет Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Николай Федоров, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин, Москва мэри ўринбосари Александр Горбенко ва диний ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Очилиш маросимидан сўнг ҳайкал пойига гуллар қўйилди.

Ёдгорлик очилиши маросимидан видео лавҳани томоша қилинг.

Янгиликлар лентаси
0