Иқтисод

Асомов тадбиркорлар, хавфни бошқариш ва имтиёзлар ҳақида

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗаместитель председателя ГТК Анвар Асомов
Заместитель председателя ГТК Анвар Асомов - Sputnik Ўзбекистон
Божхона органларида сентябрь ойида хавфни бошқариш тизими синовга топширилиб, бу йил 1 декабрдан тўлиқ амалиётга киритилди.

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Куни кеча бўлиб ўтган Халқаро Пресс-клуб йиғилишида божхона органлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Анвар Асомов маълумот берди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Красный и зеленый коридоры - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Сариқ, қизил, яшил ва кўк йўлак: божхона кўриги фақат видеокузатув остида амалга оширилади

“2018 йил давлат божхона органлари учун ислоҳотлар йили бўлди. Жуда муҳим президент қарор ва фармонлари қабул қилинди. Давлат божхона ходимлари штат бирликлари қайтадан тасдиқланди. Ҳеч қачон тарихда бўлмаган - божхоначилар байрами эълон қилинди. Байроқ, фарқлаш белгисига эга бўлдик”, - деди раис ўринбосари.

Янги қарорлар ТИФ қатнашчиларига нима берди?

Божхона қўмитаси раис ўринбосари сўзларига кўра, тадбиркор томонидан божхона расмийлаштирувини амалга оширишда тақдим этиладиган ҳужжатлар сони кескин қисқартирилди.

“Тадбиркорларнинг божхона органлари ходимларига мурожаат қилиши, яъни тўғридан-тўғри мулоқот қилиниши олдини олиш мақсадида 43 та ахборот дастурлари амалиётга жорий этилди. Улардан 12 таси интерактив хизмат тизимида ишлаб келмоқда. Бугунги кунда 100 фоиз электрон божхона расмийлаштирувига ўтказдик”, - деб таъкидлади Асомов.

Шунингдек, 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлар божхона расмийлаштирувини нафақат декларантлар орқали балки ўзлари ҳам божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу янада сарф-ҳаражатлар, товарлар таннархи тушишининг омиллардан бири.

Хавфни бошқариш тизими

Давлат божхона қўмитаси божхона қўмитаси раис ўринбосари маълумотига кўра, божхона органларида сентябрь ойида хавфни бошқариш тизими синовга топширилиб, бу йил 1 декабрдан тўлиқ амалиётга киритилди.

“Божхона кўригидан ўтказишни фақат электрон тизим бошқаради. Божхона инспектори расмийлаштирув жараёнида қайси юкни, қайси корхона эгаси юкини расмийлаштиришни олдиндан билмайди. Хавфни бошқариш тизими хавф профилларини ажратишга, яъни ҳар бир корхона билан манзилли ишлашга йўл очиб беради”, - деди божхона қўмитаси вакили.

Дом - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Божхона ходимларига якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади

Имтиёзлар

Божхона қўмитаси раис ўринбосари тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

“Божхона органлари давлат бюджетига 10 триллион сўмдан ошиқ божхона тўловлари ундирилди. Лекин бу берилган имтиёзлар билан солиштирилганда 41 триллион сўм имтиёз берилди. Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш ривожланаётганлиги, ишлаб чиқарувчилари қўллаб-қувватлаш, маҳаллий экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган хомашёларни олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинмоқда”, - деб қўшимча қилди Анвар Асомов.  

2019-2021 йиллар давомида республикада замонавий логистика терминалларини қуриш, қўшни давлатлар билан аҳоли ўтказиш пунктларини кенгайтириш, ТИФ қатнашчиларининг транспорт воситаларида ўтказилаётган юкларни тез ва сифатли етиб келишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро Пресс-клуб ташаббуси билан илк маротаба Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари бир вақтда, битта сафда қўшма матбуот-анжуманида иштирок этишди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала