Дунёда

Тожикистон янада кўпроқ алюминий ишлаб чиқаради

© Пресс-служба президента УзбекистанаЗавод спецтехники “Талко-Крантас”
Завод спецтехники “Талко-Крантас” - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Неъматулло Хикматуллозоданинг сўзларига кўра, республикада алюминий ишлаб чиқариш ҳажмини 95,8 минг тоннадан 149 минг тоннагача кўпайтириш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Тожикистон 2019 йилда алюминий ишлаб чиқариш ҳажмини 1,6 бараварга кўпайтирмоқчи. Бу ҳақда Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Неъматулло Хикматуллозода матбуот анжуманида маълум қилди.

Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Тожикистон Ўзбекистондан газ сотиб олишни 4 бараварга оширишни режалаштирмоқда

Амалдорнинг сўзларига кўра, шу йилда 149 минг тоннага алюминий ишлаб чиқарилади.

2018 йилда республикада 96 минг тонна ишлаб чиқарилган.

“Биз алюминий ишлаб чиқариш ҳажмини 149 минг тоннагача етказмоқчимиз. Бу ўтган йилга нисбатан 53,1 минг тоннага кўпдир”, - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 7,2 минг тонна камроқ ишлаб чиқарилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, асбоб-ускуналар эскирганлиги ва технологик муаммолар сабабли ишлаб чиқариш ҳажми камайганди.

“2018 йилда 199 миллион долларлик 95 минг тонна алюминий экспорт қилинди. Металнинг 80 фоизи Туркияга сотилди”, - деб қўшимча қилди Хикматуллозода.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала