Ёқутистонда Ўзбекистондан ноқонуний миграция ташкил қилганлар судланди

© Sputnik / Болот Бочкарев / Медиабанкка ўтишСильные морозы в Якутии
Сильные морозы в Якутии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини Ёқутистонга ноқонуний олиб келган фуқаролар жазоланди.

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Ёқутистон шаҳар суди Ўзбекистондан ноқонуний миграция ташкил қилган фуқаролар устидан ҳукм чиқарди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ёқутистон ФСБсига асосан.

Саха (Ёқутистон) Республикаси раҳбари Егор Борисов - Sputnik Ўзбекистон
Ёқутистон раҳбари мигрантларни ишга олмасликка чақирди

Хабарда айтилишига кўра, 2017 йилнинг ёзида ИИВ ва ФСБ ходимлари биргаликда ўтказилган рейд чоғида Маган посёлкасида ўзбошимчалик билан қурилган чайлаларда яшаётган ноқонуний мигрантлар гуруҳини аниқлаган.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, Жанубий Осетиялик фуқаро маҳаллий ҳукуматдан 8 гектар ер олиб у ерда ишчилар учун ноқонуний турар жойлар барпо этади. Шундан сўнг у ўзбекистонлик аёл билан тил бириктириб ноқонуний миграция каналини ташкил қилади.

Ўзбекистонлик аёл ўз таклифига биноан келган меҳнат мигрантлари керакли ҳужжатлар расмийлаштирмаган ҳолда Ёқутистон ҳудудида ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланади.

"Суд ушбу икки фуқарони Россия Жиноят кодесининг 322.1 моддасининг 2 бўлимига асосан айбдор деб топиб 4 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этиш жазоси чиқарди.Ёқутистонда ноқонуний яшаётган меҳнат мигрантлари депортация қилинди", - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин қирғизистонлик бир неча меҳнат мигрантлари Ёқутистонлик қизни ўғилаб кетган эди. Ушбу жиноят катта шов-шувга сабаб бўлган ва Ёқутистонда меҳнат мигрантлари шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари чеклаб қўйилган эди. 

Маълумот учун, Россияда ҳар бир вилоят ёки федерал округ меҳнат мигратлари ҳар ой тўлайдиган патент тўловлари миқдорини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эаг. ФМХ маълумотига кўра, энг баланд патент тўловлари Ёқутистонда – 9335 рубл, Ямал-ненецк Автоном округида – 8845 рубл, Ненецк автоном округида – 8060 рубл қайд этилган. Мигрантлар сони энг кўп бўлган Москва шаҳрида патент тўлови 5000 рубл миқдорида, Санкт – Петербургда 3800 рубл миқдорида белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0