Дунёда

Узоқ кутилган учрашув: Путин ва Ким Чен Ин нималарни муҳокама қилди

Россия ва КХДР етакчиларининг музокаралари 3,5 соатдан ортиқ вақт бўлди, улардан 2 соат етакчилар тет-а-тет суҳбатлашишди.

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Владивостокда Россия ва КХДР етакчиларининг биринчи саммити ўз якунига етди.

Шимолий Корея етакчисининг зирҳли поезди. - Sputnik Ўзбекистон
Фото
Ким Чен Ин - сирли ва сертабассум одам

Музокаралар 3,5 соатдан ортиқ вақт бўлди, улардан 2 соат етакчилар юзма-юз суҳбатлашишди.

“Биз давлатлараро муносабатлар тарихи ҳақида гаплашишга муваффақ бўлдик, бугунги кун, келгусида икки томонлама муносабатлари истиқболлари ҳақида гаплашдик”, - деди Россия етакчиси.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Корея яриморолидаги вазиятни муҳокама қилишди.

“Биз вазиятни яхшилаш учун нима қилиш кераклиги хусусида фикр алмашдик”, - деб қўшимча қилди Путин.

Учрашув Русский оролидаги Узоқ Шарқ федерал универститети биносида ўтказилди.  

Эслатиб ўтамиз, бу Ким Чен Иннинг Корея раҳбари лавозимига қайта сайланганидан сўнг амалга оширилган биринчи хорижий ташрифдир.

Дмитрий Журавлев - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Сиёсатшунос: Путин ва Ким Чен Ин музокаралари – АҚШ учун ёқимсиз сюрприз

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Владивосток шаҳрига кеча 24 апрель куни 230 кишилик делегация билан етиб келганди.

Шимолия Корея раҳбари Россияга ташрифини зирҳланган поездда амалга оширмоқда.

Ушбу поездни Ким Чен Иннинг бобоси, КХДРнинг биринчи етакчиси, Ким Ир Сенга Иосиф Сталин совға қилган.

Зирҳланган поезд ҳақида маълумот унча кўп эмас, лекин шуниси аниқ-ки, ушбу поезд гранатомет, газ ҳужуми ва ҳаво ҳужумидан ҳимояланган. Поезд таркибида вагон-гараж, 2 та ресторан, мажлислар хонаси, қўриқчилар хонаси, электр станция бор. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала