Сиёсат

Зеленский Украина Қримни ўзига қайтаради, дея баёнот қилди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишИзбранный президент Украины Владимир Зеленский
Избранный президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Зеленский сўзларига кўра, Қримни қайтариш бу жуда олис йўл, аммо бу қийинчиликдан у қўрқмайди.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский расмий Киев ўзига Қримни қайтаради, дея ишонч билдирди.

Генеральная Ассамблея одобрила резолюцию о положении с правами человека в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг Қрим бўйича резолюциясига қарши овоз берди

У бу ҳақда бугун Украинада нишонланаётган Қрим-татар халқи геноцид қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан ўз Фейсбукида пост қолдирган.

"Мен ишонаман, биз қрим-татарлар ватанини оккупациядан озод қиламиз. Қримни қайтариш бўйича йўлимиз қанчалик олис бўлмасин, биз уни қримлар (қрим-татарлар) билан биргаликда босиб ўтамиз. Бу ишни биргаликда амалга оширамиз. Унутманг, ҳатто энг зим-зиё тун ҳам тонг билан якун топади", — деган Зеленский.

Сал олдин Зеленский штаби Қримнинг Россияга қўшилгани тўғрисидаги референдум натижаларини тан олмасликларини айтган эди.

Лавров Ғарб нега Қримни тан олмаётганини тушунтириб берди >>>

Украинанинг янги сайланган президенти Қрим Россияда ҳукумат алмашгач мамлакат таркибига қайтишини айтиб келмоқда. Шу билан бирга у президент сайловларидан кейин Қримни дарҳол қай тарзда қайтариш мумкинлигини билмай турганини тан олган.

АҚШ Қримни Россияники деб тан олмайди >>>

Қрим яримороли ва Севастополда референдум Украинада юз берган давлат тўнтаришидан сўнг, 2014 йилнинг февралида ўтказилган эди. 2014 йил 16 март куни бўлиб ўтган референдумда яриморолнинг аксарият аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берди. Россия ва Қрим қўшилиши учун 96,77% қримликлар ва 95,6% севастопол аҳолиси овоз берган эди. Украина ҳанузга қадар Қрим яриморолини вақтинча оккупация қилинган ўзига қарашли ҳудуд, деб ҳисоблаб келади. Шунингдек, Қрим яримороли аҳолиси хоҳиши Ғарб мамлакатлари томонидан ҳам тан олинмади, улар ўз норозилигини Россияга ва Қрим регионига санкциялар киритиш орқали намойиш қилдилар.

Украина Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди >>>

Янгиликлар лентаси
0