21:54 16 Июл 2020
Эфир
  • RUB143.88
  • EUR11518.27
  • USD10194.96
Дунёда
Ҳавола олиш
743 0 0

Пентагон раҳбари Мэттис АҚШ Қрим Россия таркибига киритилганини ҳеч қачон тан олмайди, деб баёнот берди

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Чоршанба куни мустақиллик куни шарафига уюштирилган парадда иштирок этиш учун Украинана ташриф буюрган Жеймс Мэттис Қўшма Штатлар ҳеч Қачон Қримнинг Россия таркибига киритилганини тан олмаслигини айтди.

"Биз Россия Федерацияси тарафидан Қримнинг аннексия қилинишини ҳеч қачон тан олмаймиз ва қабул қилмаймиз", — деб айтган Мэттис пайшанба куни Киевда Украина президенти Петр Порошенко билан учрашуви давомида.

Шунингдек, Мэттис АҚШ бундан буёғига ҳам Украинага мамлакатни ҳимоя қилишда ёрдам беришини қўшимча қилган.

"Жаноб президент, биз бундан буёғига ҳам мамлакатингиз ва Украина халқини ҳимоя қилишда сизга ёрдам беришга ваъда берамиз", — деган Пентагон раҳбари.

Асосий мавзулар