Дунёда

Қозоғистонда сайловдан олдин сукунат куни эълон қилинди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Фотобанкка ўтишГорода мира. Астана
Города мира. Астана - Sputnik Ўзбекистон
Эртага, 9 июнь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилади. Йирик сиёсий тадбир олдидан мамлакатда сукунат куни эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Қозоғистонда 8 июнь куни сукунат куни эълон қилинди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Қозоғистон қонунчилигига кўра, ушбу кунда номзодлар сайловолди ташвиқот тадбирларини тўхтатиши лозим. Сукунат кунининг вазифаси - ҳар бир сайловчи танловининг мустақиллигини таъминлаш, ҳар қандай таъсир, руҳий босимдан ҳимоя қилиш.

Глава Совета безопасности Казахстана и председатель правящей партии Нур Отан Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Назарбоев истеъфога чиқиш сабабини маълум қилди

Илгари сайлов комиссиялари хоналари ва овоз бериш хоналари ташқарисида илинган босма тарғибот материаллари аввалги жойларда сақланиши мумкин.

Қозоғистонда 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтади. Давлат раҳбари лавозимига 7 киши даъвогарлик қилмоқда: “Нур Отан” партиясидан Касим-Жомарт Токаев, “Ақ жол” партиясидан Дания Еспаева;  “Қозоғистон Коммунистик халқ партияси”дан Жамбил Ахметбеков, “Ауил” партиясидан Толеутай Раҳимбеков, “Йил тағдири” миллий-ватанпарвар ҳаракатидан Амиржон Косанов; ёзувчи ва жамоат арбоби Садибек Тугел; Ғарбий Қозоғистон вилояти касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаси раиси Амангелди Таспиховлар

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала