Сиёсат

“Ўзтрансгаз”га янги раҳбар тайинланди

© Международный пресс-клубПервый заместитель председателя правления компании "Узбекнефтегаз" Улугбек Сайидов
Первый заместитель председателя правления компании Узбекнефтегаз Улугбек Сайидов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тизимида қатор ўзгаришлар рўй берди.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Улуғбек Ҳусанович Сайидов “Ўзтрансгаз” компанияси бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Председатель правления АО «Узбекнефтегаз» Баходир Сидиков - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Сидиқов: “Ўзбекнефтгаз”ни жаҳон бозорига олиб чиқиш – асосий йўналишларимиздан бири

У илгари ушбу жамият бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Жорий йил февралидан “Ўзбекнефтгаз”га раҳбарлик қилиб келаётган Баҳодир Сидиқов компания бошқарувини сақлаб қолди.

“Ўзтрансгаз”нинг собиқ раҳбари Баҳодир Эшмуродов эса аввалроқ “Ўзтрансгаз” ҳудудий газ таъминоти филиаллари базасида ташкил этилган “Ҳудудгазтаъминот” компанияси бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида “Ўзтрансгаз” президент Мирзиёев қарори билан “Ўзбекнефтгаз” таркибидан чиқарилди. Компания қазиб олувчи ташкилотлардан табиий газни сотиб олиб, кейинчалик экспорт ва импортга етказиб бериш, шунингдек магистрал газ қувурларига уланган истеъмолчиларга сотиш билан шуғулланувчи ягона операторга айланди. “Ҳудудгазтаъминот” эса газ тақсимлаш тармоқларига уланган истеъмолчиларга газ сотиш билан шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0