Жамият

ТИВ Швецияда қўлга олинган шахс ўзбекистонлик эмаслигини маълум қилди

© Maja Suslin/TT News Agency via REUTERSПолицейский в Стокгольме после теракта в центре города
Полицейский в Стокгольме после теракта в центре города - Sputnik Ўзбекистон
Қатор халқаро ОАВ террористик фитнани ташкиллаштириш ва 2017 йил 7 апрелда Стокгольм шаҳридаги фожиали воқеаларга алоқадорликда гумонланиб Эстерсунд шаҳрида (Швеция) ўзбекистонлик деб тахмин қилинаётган шахснинг қўлга олиниши тўғрисида хабар тарқатди.

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. 2019 йил 15 августда қатор халқаро ОАВда террористик фитнани ташкиллаштириш ва 2017 йил 7 апрелда Стокгольм шаҳридаги фожиали воқеаларга алоқадорликда гумонланиб Эстерсунд шаҳрида (Швеция) ўзбекистонлик деб тахмин қилинаётган шахснинг қўлга олиниши тўғрисида хабар тарқалди.

СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Швециядаги қамоқхонада сақланаётган Оқилов маҳбус ҳужумига учради

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида қайд этилишича, ушбу хабарлар юзасидан Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги элчихонаси ўз консуллик округига кирувчи Швеция қироллиги томонига сўровнома йўллаган.

“29 август куни дипломатик ваколатхона Эстерсунд шаҳри округ судидан қўлга олинган шахснинг Ўзбекистон фуқароси эмаслиги тўғрисида расмий жавоб олди”, - дейилади вазирлик расмий баёнотида.

2017 йил 7 апрель куни Стокгольмнинг марказий кўчаларидан бири бўлган Дроттнинггатан кўчасида юк машинаси ҳайдовчиси одамларни босиб кетган. У 550 метр юриб ўтиб, Ahlens савдо маркази биносига урилган. Ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, ўндан ортиқ киши жароҳат олган. Стокгольм ҳукумати рўй берган воқеани теракт деб тан олган. Ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов Стокгольмдаги терактни ИД амири буйруғи билан амалга оширганини айтган ва суд ҳукми билан умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала