Иқтисод

Юз долларгача бўлган валютани паспортсиз сотиб олишга рухсат берилди

© Sputnik / Владимир Сергеев / Фотобанкка ўтишДеньги
Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон тижорат банкларида 20 августдан бошлаб нақд валюта савдоси йўлга қўйилган эди. Ўшанда чет эл валютасини харид қилган шахс банк ходимига паспортини тақдим этиши шарт этиб белгиланганди

ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 100 долларгача бўлган чет эл валютасини паспортсиз олишга рухсат берилди.

Профессор Юрий Юденков - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Ҳозирги шароитда қандай валютани сотиб олиш керак – россиялик экспертнинг маслаҳати

"Валюта айирбошлаш шохобчаларида резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ долларигача (шу жумладан, эквивалента 100 АҚШ долларига тенг миқдорда) нақд чет эл валютасини сотиш операцияси улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмаган ҳолда шохобчага топширган нақд ёки шахсий банк картасидан ечиб олинган миллий валюта миқдори доирасида амалга оширилади", - дейилган ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тижорат банкларида 20 августдан бошлаб нақд валюта савдоси йўлга қўйилган бўлиб, чет эл валютасини харид қилган шахс банк ходимига паспортини тақдим этиши шарт этиб белгиланган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала