Спорт

Маҳмуд Муродов UFC’даги иккинчи жангини америкаликка қарши ўтказади

© ИнстаграмПервый бой Махмуда Мурадова в UFC
Первый бой Махмуда Мурадова в UFC - Sputnik Ўзбекистон
UFC билан шартнома имзолаган биринчи ўзбек аралаш яккакурашчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги ва рақиби аниқ бўлди.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов UFC’даги иккинчи жангини америкалик Тревор Смитга қарши ўтказади.

Жанг 8 декабрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда UFC Russia᾽нинг расмий инстаграм саҳифасида маълумот берилди.

Публикация от UFC Russia (@ufcrussia)

Маҳмуд Муродовнинг ўзи кеча иккинчи жангини ўтказиш бўйича келишувга эришгани ва тез орада рақиби ва жанг санаси эълон қилинишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFC’даги дебют жангини италиялик Алессио ди Кирикога қарши ўтказиб, устунликка эришган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала