Дунёда

Россия президенти СССР парчаланиши сабабларини айтди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги инвестицион форумда нутқ сўзлаган Владимир Путин СССР парчаланиши сабабларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Москвадаги ВТБ Капитал “Россия чорлайди” инвестицион форумда нутқ сўзлаган Россия президенти Владимир Путин СССР парчаланиши сабабларини маълум қилди.

Путиннинг таъкидига кўра, СССР парчаланиши Болтиқбўйида миллатчиликнинг ўсиши билан боғлиқ эмас.

Россия етакчисининг сўзларига қараганда, Совет Иттифоқи иқтисодий сиёсатининг самарасизлиги туфайли парчаланиб кетган.

“Совет Иттифоқининг парчаланиши Болтиқбўйидаги миллатчиликнинг ўсишига кам боғлиқ. Унинг замирида ижтимоий соҳани барбод бўлишига олиб келган ва сиёсатда муддати узайган оқибатларга эга Совет Иттифоқининг самарасиз иқтисодий сиёсати ётибди”, - дея Путин сўзларидан келтиради РИА Новости.

Путин самарали ислоҳотлар сифатида Хитой Халқ Республикасини келтирди. Унинг сўзларига кўра, у ерда “марказий бошқарув ва бозор иқтисодиётини ривожлантириш имкониятидан фойдаланиш”га жуда яхши эришилган.

Бывший президент СССР Михаил Горбачев - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Горбачёв СССР парчаланишида ким айбдорлигини айтди

“Совет Иттифоқида бундай ишлар бажарилмаган. Ва иқтисодий сиёсатнинг самарасиз натижалари сиёсий соҳага ҳам таъсир кўрсатган. Парчаланиш натижалари одамлар ўйлагандан ва улар ҳаттоки энг ёмон тушларида гумон қилишлари мумкин бўлган нарсадан ёмонроқ бўлиб чиқди”, - дея қўшимча қилган Россия етакчиси.

Аввалроқ СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв "Der Spiegel" журналига берган интервьюсида Совет Иттифиқи парчаланиши учун ким жавобгар эканини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бунга 1991 йил август ойида давлат тўнтаришини ташкил этган, тўнтаришдан сўнг СССР президентининг заифлашган позициясидан фойдаланганлар жавобгарлар.

Шу билан бирга у бўлиб ўтган воқеадан афсусланмаслиги, лекин ислоҳотлар йўлида хатолар ва камчиликлар бўлганини тан олишини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала