ИИВ жамоат жойларидаги жиноятлар неча фоизга камайганини маълум қилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишСИЗО
СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг ўн ойи мобайнида ППХ саф бўлинмалари ходимлари жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик содир этган ёки шубҳа уйғотган 1,6 млн нафар шахсларни ички ишлар органлари ва таянч пунктларига олиб боришган.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг тўққиз ойи мобайнида жамоат жойларида содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоизга (1582 тагача) камайган. Бу ҳақда Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Даврон Зиёматов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги матбуот анжуманда маълум қилди.

Жумладан, қасддан одам ўлдириш 46,9 фоизга (17 та), қасддан баданга оғир шикаст етказиш 22,1 фоизга (176 та), ўғрилик 36,9 фоизга (556 та), талончилик 26,7 фоизга (96 та) ва безорилик 27,4 фоизга (339 та) камайган.

Таъкидланишича, ППХ саф бўлинмалари ходимлари жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик содир этган ёки шубҳа уйғотган 1,6 млн нафарга яқин шахсларни ички ишлар органлари ва таянч пунктларига олиб боришган.

Тошкентда жиноятчилик камайди – ИИББ

Ҳисобот даврида жами 3 282 та жиноят ППХ саф бўлинмалари нарядлари иштирокида, 471 таси эса ППХ ходимлари томонидан бевосита фош этилгани, 1 220 та жиноятнинг олди олингани, жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 586 нафар ва бедарак йўқолган 131 нафар шахс аниқлангани қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0