Жамият

Россия олийгоҳларини абитуриентларни ноқонуний қабул қилишда айблашди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Фотобанкка ўтишСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Айрим олий таълим муассасалари Ўзбекистонда олий таълим беришга рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмай туриб, абитуриентлардан ҳужжат қабул қилган.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Россия олийгоҳининг бешта филиалини абитурентлардан ноқонуний равишда ҳужжат қабул қилишда айблади.

Давлат инспекцияси хабарига кўра, янги ўқув йили бошланган бўлсада, хорижий олийгоҳ филиаллари абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишни давом эттирмоқда. Улар Ўзбекистон ҳудудида олий таълим беришга рухсат берувчи ҳужжатларга эга эмас.

Рўйхатга қуйидаги олийгоҳлар киритилган:

  • Томск давлат бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университети
  • Молия, иқтисод ва захирадаги офицерлар ҳуқуқи институти
  • “Тадбиркорлик олий мактаби” хусусий олий таълим муассасаси
  • “Шарқий-Европа институти” хусусий олий таълим муассасаси
  • “Сибир бизнес ва ахборот технологиялари институти” нодавлат олий таълим муассасаси ва бошқалар.

Идора нодавлат таълим ташкилоти сифатида Таълим инспекцияси рўйхатидан ўтмаган нодавлат таълим ташкилотлари томонидан берилган таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар юридик ҳуқуққа эга эмаслинини эслатган.

Келгуси йили кириш имтиҳонлари қандай мураккабликда бўлади – ДТМ изоҳи

Ҳозирда Россиянинг 20 дан зиёд олийгоҳлари Ўзбекистон ҳудудида ҳужжат қабул қилиш учун аккредацияга эга.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала