ППХ ходимлари видеорегистраторлар билан таъминланади

© ИИББИнспекторы ДПС начали испытания бодикамер и жилетов
Инспекторы ДПС начали испытания бодикамер и жилетов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказ ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. “Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Узбекский милицейский автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Фуқарога “соқолтой” деб мурожаат қилган ППХ ходимининг лавозими пасайтирилди

Қарорга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказ ташкил этилди.

Марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, жамлаш ва таҳлил қилиш ҳисобланади.

2021 йил 1 январга қадар транспорт объектларида хавфсизликни таъминловчи профилактика инспекторлари мобиль видеорегистратор ҳамда қидирувдаги шахслар тўғрисидаги маълумотларга эга планшетлар билан, патруль-пост хизмати ходимлари эса мобиль видеорегистраторлар билан таъминланади.

Янгиликлар лентаси
0