Жамият

Коронавирусни табиблар даволай оладими?

© Sputnik / Фотобанкка ўтишЛечебные травы
Лечебные травы - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусни тиббиёт мутахассисларисиз ҳам табиб ўзи мустақил даволай оладими? Ушбу савол юзасидан брифинг орқали жавоб берилди.

ТОШКЕНТ, 31 мар - Sputnik. “Коронавирус инфекцияси махсус даволашни талаб қиладиган касаллик. Албатта бундай пайтларда табиблар ҳам кўпайиб кетиши табиий”, – дейди Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков. 

Тест-системы для диагностики нового коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Роспотребнадзор коронавирус учун юқори аниқликдаги тестни яратди

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда йўлланган “Табиблар коронавирусни даволай оладими?” каби савол юзасидан аниқ ва лўнда жавоб берилди;  

"Коронавирус инфекцияси махсус даволашни талаб қиладиган касаллик. Албатта бундай пайтларда табиблар ҳам кўпайиб кетиши табиий. Лекин, ушбу инфекцияга чалинган беморлар шифохона шароитида, юқумли касалликлар, вирусолог, пульмонолог, реаниматолог, педиатр каби мутахассислар тавсияларига асосан даволаниши керак. Бу табиблар даволайдиган касаллик эмас," – деди Отабеков.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader