Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 38тага етди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишБольница в Коммунарке для пациентов с подозрением на коронавирус
Больница в Коммунарке для пациентов с подозрением на коронавирус  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда яна саккиз нафар бемор коронавирусдан соғайди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 38тага етди, деб хабар қилди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

2020 йил 9 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда.

Тузалганлар сони 8 тага ошди. Улар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Охири йўқ: соғайганларда коронавирус қайта пайдо бўлмоқда >>>

COVID-19: жаҳонда нима рўй бермоқда?

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабарига кўра, коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1,35 миллион нафарни ташкил этмоқда, 79, 2 мингдан зиёд киши вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0