Яна 30 нафар фуқарода коронавирус тасдиқланди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишСотрудник лаборатории упаковывает биоматериал, собранный для анализа на коронавирус
Сотрудник лаборатории упаковывает биоматериал, собранный для анализа на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 1650 нафардан ошиб кетди. Мамлакатда 261 нафар бемор бутунлай тузалиб кетган.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистонда яна 30 нафар фуқаронинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

В Узбекистане выздоровели еще пятеро заболевших коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Янги ғалаба: Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони ошди

“2020 йил 21 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1657 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистонда ушбу касалликни юқтириб олганларнинг 261 нафари бутунлай тузалиб кетган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси инфекцияси тарқалишини пандемия деб тан олди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 2,4 миллиондан ошди. Ушбу инфекцияни 690 мингдан зиёд киши енгишга муваффақ бўлган. 139 мингдан зиёд киши коронавирус қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0