Ўзбекистонда олтинчи бемор коронавирусдан вафот этди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКаталка
Каталка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус аниқланган Наманган шаҳрида яшовчи 73 ёшли бемор юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik.  Ўзбекистонда коронавирусдан яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Шу йилнинг 14  апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Ш. вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг  реанимация бўлимига ётқизилган эди. Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда "Covid-19" коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Сотрудник лаборатории упаковывает биоматериал, собранный для анализа на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Яна 30 нафар фуқарода коронавирус тасдиқланди

73 ёшли (эркак) ушбу беморнинг шу кунгача кунлик аҳволи ихтисослашган тиббиёт муассасалари мутахассислари назоратида бўлган.

Ўтказган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 6 кишини ташкил қилмоқда.

Бугун Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида, хусусан, Андижонда 8, Фарғонада 5, Бухорода 15, Наманганда 20, Хоразмда эса 4 нафар, жами 52 бемор буткул соғайди. Умумий ҳисобда 313 киши ушбу касалликни енгган. Касалланганларнинг умумий сони эса 1657 кишини ташкил этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0