Дунёда

Сингапурлик олимлар Россияда коронавирус эпидемияси якунланиш санасини айтишди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишПовседневная жизнь в Москве
Повседневная жизнь в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Сингапур университети тадқиқотчилари Россияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият жорий йил июль ойида якунланишини башорат қилишди.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Сингапур технологиялар ва дизайн университети (SUTD) тадқиқотчилари маълумотлар таҳлили асосида Россияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият жорий йил июль ойида якунланишини башорат қилишди, дея ёзади РИА Новости.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, Россияда вирус тарқалиши билан боғлиқ вазият 97 фоизга 20 майга келиб якунланади. 28 майга келиб вазият 99 фоизга ҳал қилинади, 20 июлда эса 100 фоиз унинг якунланишини тахмин қилинмоқда.

Тадқиқотга кўра, АҚШда COVID-19 билан боғлиқ вазият жорий йилнинг 27 августида, Германия ва Францияда 1 ва 5 августда батамом якунланади. Буюк Британияда эса 14 августда эпидемия ортда қолиши тахмин қилинмоқда.

Главный санинспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Эпидемия қачон йўқ бўлади – Нурмат Отабеков тахмини

Шу билан бирга, Россияда коронавирус ўзининг энг юқори чўққисига 24 апрель куни чиққани келтирилган.

Тадқиқотчилар коронавирусга оид маълумотларни 131 та мамлакат бўйича ўрганишган. Тахминни тузиш учун, хусусан, SIR-модель – инфекция тарқалишининг математика моделидан фойдаланилган. Моделда вирус юқтириб олганлар, тузалганлар, касалликка мойиллик суръати баён қилинган.

Тадқиқот муаллифлари ҳар ҳолда ҳар қандай тахминларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарурлигини таъкидлашган ва унга ҳаддан ташқари умид боғлаш керакмаслиги ҳақида огоҳлантиришган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёнинг 185 давлатида коронавирус билан боғлиқ 3 миллионга яқин ҳолат этилган. Шулардан 870 мингдан зиёд киши тузалиб кетган. 207 мингга яқин киши эса вирус қурбонига айланган.

Беморлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда. У ерда 966 мингга яқин киши коронавирусга гирифтор бўлган. Кейинги ўринларда Испания (226 629), Италия (197 675), Франция (162 220), Германия (157 770) беморлар сони кўплиги билан қайд этилган. Россияда эса бугунга қадар жами 87 147 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала