Тошкентда Санкт-Петербург университети филиали очилади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишСанкт-Петербургский государственный университет
Санкт-Петербургский государственный университет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки босқичда филиал уч йўналиш бўйича - шарқ тиллари филологияси, шарқ мамлакатлари этнографияси ва иқтисодиёти, шунингдек, биотиббиёт мутахассислари тайёрланади.

ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Бу йил Тошкентда Санкт-Петербург давлат университетининг филиали очилиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон президентининг тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилган. Ҳужжат  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

“Тошкент шаҳрида Олий таълим Федерал давлат бюджет таълим муассасаси “Санкт-Петербург давлат университети” (СПбДУ) (Россия Федерацияси) филиалини ташкил этишга маъқуллашга шартларда розилик берилсин”, - дейилган ҳужжат матнида.  

Филиал кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда таълимнинг келишилган асосий йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади.

Ташкентский университет информационных технологий - Sputnik Ўзбекистон
Учта олийгоҳда масофадан туриб ўқитиш жорий этилади

Филиалда таълим Россия қонунчилигига мувофиқ, Санкт-Петербург давлат университети томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлари асосида белгиланган таълим стандартларига мос равишда рус тилида олиб борилади.

Битирувчиларга Ўзбекистоннинг олий таълим тўғрисидаги ҳужжати сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги Университет дипломи берилади.

Янги университет бу йил биринчи талабаларни қабул қилишни режалаштирилмоқда.

Кадрларни тайёрлаш бўйича таълимнинг асосий йўналишлари (мутахассисликлари):

1. Филология (шарқ тиллари бўйича)

2. Мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича)

3. Биотиббиёт (кимё, биология, физика, психология ва бошқалар).

Эслатиб ўтамиз, май ойида Ўзбекистонда Россия университетларининг олтита филиали очилиши режалаштирилаётгани маълум бўлди. Москва давлат университети, Губкин номидаги Россия нефт ва газ институти, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети филиалларидан ташқари Ўзбекистонда МГИМО, "МИСиС" Миллий илмий-технологик университети, "МИФИ" Миллий илмий-тадқиқот ядро университети, Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети, Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети, "МЭИ" Миллий тадқиқот университети ва Астрахан давлат техник университети филиаллари ҳам очилди.

Янгиликлар лентаси
0