Самарқанд форуми долзарб ва ўз вақтида ташкил этилди - Норов

© Sputnik / Фотобанкка ўтишГенеральный секретарь Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) Владимир Норов
Генеральный секретарь Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон
Айни пайтда Самарқанд форумида Ўзбекистон президентининг БМТ 72-сессиясидаги ташаббуси асосида ишлаб чиқилган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенция лойиҳаси матни кўриб чиқилмоқда

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форумини ўтказиш ниҳоятда долзарб ва ўз вақтида амалга оширилган ташаббусдир, дейди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов.

Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табрик йўллади

Бу, жумладан, унинг таъбири билан айтганда, "дунёдаги аксарият мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига ва аҳолиси соғлиғига сезиларли зиён етказган" коронавирус пандемияси туфайли юзага келган шароитлар билан боғлиқ.

Самарқанд форумининг 12 августда бўлиб ўтган очилиш маросимидаги чиқишида: "маънавий-руҳий ва жисмоний саломатлик, таълим, касбий ривожланиш ва фуқаролик фаоллиги нуқтаи назаридан ёндашганда, ҳозирги инқироздан ёшлар ҳаммадан кўпроқ жабр кўрди", дея қайд этди.

Шу муносабат билан Самарқанд форумининг долзарблиги ҳақида сўз борганда, ШҲТ Бош котибининг фикрича, "бугун мамлакатларимиздаги ёшлар давлат, халқаро ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг навқирон авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ёшларнинг ижодий салоҳиятидан мамлакатларимиз манфаатлари йўлида фойдаланиш борасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ташкилий ва ҳуқуқий чоралар кўриш орқали кўрсатадиган ёрдамига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муҳтож" эканини таъкидлаш лозим.

Президент Узбекистана принял спецдокладчика Совета по правам человека ООН - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Мирзиёев БМТ махсус маърузачиси билан инсон ҳуқуқларини муҳокама қилди

"Бугун ер юзи ёшларининг қарийб ярми ёки 800 миллион нафар киши Шанхай ҳамкорлик ташкилоти маконида истиқомат қилади. Мамлакатларимиз ёшлари ўзларининг шижоати, новаторлиги ва янги ғоялари билан ШҲТнинг келгуси тараққиёт йўлида, фаолиятининг турли жабҳаларида муҳим таянч ҳисобланади. Худди шу боис ёшлар ҳамиша бизнинг Ташкилот диққат марказида туради", деди Норов.

ШҲТ Бош котиби, шунингдек ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг 2019 йил ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган 18-мажлисида делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон томонининг БМТ Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси лойиҳасини тайёрлашга доир ташаббусини қўллаб-қувватлаб, бу борада ўзаро мувофиқликда иш олиб бориш истакларини билдирганларини таъкидлади.

Пресс-конференция представителей Human Rights Watch на тему: «Августовский конфликт на Южном Кавказе и права человека» - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
HRW: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари борасида янги саҳифа очди

Норовнинг қайд этишича, "мазкур БМТ Конвенциясининг ўзига хос аҳамияти шуки, унда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб соҳаларини тартибга солишга тааллуқли халқаро ва миллий тажриба ҳисобга олинган ҳамда ушбу ҳужжат ёшларнинг эҳтиёжларини қондириш, навқирон инсонларнинг салоҳиятларини, ҳуқуқлари, эркинликлари ва энг мақбул манфаатларини жамики хилма-хил кўринишларида ва бутун дунё миқёсида кафолатлаш мақсадида халқаро, минтақавий ва миллий даражалардаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга қаратилган".

"Ушбу Конвенциянинг БМТ Бош Ассамблеясининг яқин орадаги сессиясида қабул қилиниши давлатлар ва бутун жаҳон ҳамжамияти олдида турган даъватларга ўз вақтида ва амалий тарзда берилган жавоб, шунингдек ёшларнинг уйғун ривожланиши, уларнинг улкан салоҳиятидан мамлакатларимиз фаровонлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда пандемиянинг салбий асоратларини енгиб ўтишда фойдаланиш учун қулай имконият бўлур эди".

Верховный комиссар ООН по правам человека Зейд Раад аль-Хусейн - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Айни пайтда Самарқанд форумида Ўзбекистон Президентининг БМТ 72-сессиясидаги ташаббуси асосида ишлаб чиқилган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенция лойиҳаси матни кўриб чиқилмоқда.

Конвенция лойиҳасини тайёрлаш борасидаги ишлар икки йилдан кўпроқ вақт давом этди. Ўтган даврда ушбу соҳада тўпланган минтақавий тажриба ва хорижий мамлакатларнинг илғор амалиёти ўрганилди. Минтақавий ва миллий даражаларда турли тадбирлар ўтказилди.

Ҳозирги вақтда Конвенция матни Муқаддима ва 26 та моддадан иборат. Конвенция муқаддимасида қай этилганидек, "барча мамлакатларда ёшлар ривожланиш мақсадлари учун зарур бўлган асосий одам ресурсларидан бири ва ижтимоий ўзгаришлар, иқтисодий ривожланиш ҳамда техника тараққиётининг асосий иштирокчилари" ҳисобланади.

Шу билан бирга, Конвенцияда "ёшлар глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жўшқин ривожланаётган шароитларда жамиятдаги йирик ўзгаришларнинг ўтказувчилари, манфаатдорлари ва жабрдийдалари ҳисобланиши" ҳам алоҳида таъкидланган. Худди шу омиллар Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенциянинг қабул қилинишини тақозо этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала