Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Россия

Ўзбекистон Россия вакцинасини харид қилиш имкониятини ўрганмоқда

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишБрифинг, посвященный первой в мире зарегистрированной вакцине от COVID-19
Брифинг, посвященный первой в мире зарегистрированной вакцине от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистон коронавирусга қарши Россия вакцинасини харид қилиш имкониятини ўрганиб чиқаётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев “Коммерсантъ”га нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон қайси давлат вакцинасига қизиқиш билдирмоқда

Унинг таъкидлашича, Хитой ҳамда бошқа давлатлар Ўзбекистонни коронавирусга қарши вакциналар клиник синовининг учинчи босқичида қатнашиш учун таклиф қилган. Ҳозирда учинчи босқичда қатнашиш ёки синовларнинг муваффақиятли якунланганидан кейин вакциналарни сотиб олиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

The Lancet Россиянинг Sputnik V вакцинаси тадқиқотлари натижаларини эълон қилди

Юсупалиев мамлакат аҳолини эмлаш учун дори воситаларини ўз вақтида сотиб олишга тайёрлиги ва бунда вакциналарнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги катта аҳамиятга эга эканлигини қайд этган.

“Россия вакцинасининг хусусиятларини ҳам ўрганяпмиз. Россия ҳам вакцинани рўйхатдан ўтказгани ва учинчи клиник синовлар бошланганидан бохабармиз. Аҳолини коронавирус инфекциясига қарши ўз вақтида эмлашда хавфсиз ва самарали вакцинани, зарур препаратларни харид қилишга тайёрмиз”, - деди у.

ССВ расмийси бу борадаги муҳокамалар мутахассислар ва ҳукумат томонидан олиб борилаётгани, икки ҳафталардан кейин қандайдир қарорга келиниши мумкинлигини билдирган.

Ҳозирда Ҳукумат вакцинани харид қилиш учун маблағ ажратиш масаласини ҳам ўрганмоқда.

Мирзиёев коронавирусга қарши вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиш топшириғини берди

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинди ва у “Спутник V” деб номланди.  Москвада кўнгиллиларни у билан эмлаш рўйхатдан ўтказилгандан кейинги тадқиқотлар доирасида 5-7 сентябрь кунлари бошланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала