Жамият

COVID-19га қарши кураш ўрнига Россия вакцинасига қарши кураш кетмоқда

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишВакцинация против гриппа
Вакцинация против гриппа - Sputnik Ўзбекистон
Ғарбнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилаётган вакциналар бирин-кетин муваффақиятсизликка учраётган вақтда - Россия вакцинасига қарши кескин кураш кетмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Ғарбда COVID-19га қарши кураш ўрнига Россия вакцинасига қарши кураш кетмоқда, дейди Россия Тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) директори Кирилл Дмитриев CNN телеканалига берган интервьюсида.

Дмитриев бир неча ойдан буён Ғарб Россияга нисбатан бир бирга қарама-қарши мазмунда бўлган турли айбловлар айтиб келаётганини қайд этди.

Хусусан, дастлаб “Россияда барча миллиардерлар эмланди” деб айблашган бўлса, энди “Россияда барчани вакцина олишга мажбурлашмоқда” деб айблашмоқда. Вакцина яратишда қандайдир сиёсий босим бўлган бўлса – бу Ғарб томонидан амалга оширилган босим бўлди, - дейди - РФПИ директори.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россияда ишлаб чиқилган “Спутник V” якуний босқич клиник синовларидан муваффақиятли ўтмоқда. Вакцина 100 % иммунитет бериши билан бирга, унинг салбий таъсири қайд этилгани йўқ.

Ғарб компаниялари томонидан яратилган вакциналар эса бирин кетин муваффақиятсизликка учрамоқда.

Хусусан, Astra Zeneca компанияси томонидан яратилган вакцияна синов вақтида жиддий салбий оқибатлари кузатилгани туфайли тўхтатилган.

Бугун олинган хабарга кўра, Johnson & Johnson компанияси ҳам ўз вакцинаси синовларини тўхтатган. Синовда иштирок этаётганлардан бирида “номаълум касаллик” қайд этилган. Компания бу борада батафсил изоҳ бермаган, лекин вакцина синовларини тўхтатган.

Пул билан ҳал қилиб бўлмайдиган иш – нега Америка вакцинасиз қолди?

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала