Россия

“Спутник V” вакцинаси қайси хорижий давлатларда ишлаб чиқарилади

© РФПИ и Центр имени Гамалеи / Фотобанкка ўтишПервая в мире вакцина от коронавируса
Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасини бешта хорижий давлатда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини бешта хорижий давлатда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев маълум қилди.

“Жорий йил декабрида катта ҳажмларда етказиб бера олишимизни тасдиқлаймиз. Вакцинани Ҳиндистон, Бразилия, Корея, Хитой ва яна бир мамлакатда ишлаб чиқарамиз”, - деди у. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Вакцина от коронавируса ЭпиВакКорона - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцина рўйхатга олинди

Дмитриев маҳаллий тартибга солувчилар Россия вакцинасини қанчалик тез маъқуллаши борасидаги масала борлигини таъкидлади. Қолаверса, тартибга солувлар вакцина синовлари ўтказилаётган мамлакатлар маълумотларидан фойдаланишлари муҳимдир.

Шунингдек, Дмитриев Аргентина ва Перу билан “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланганини маълум қилди.

“Декабрдаёқ Лотин Америкасига етказиб беришни бошлай оламиз деб ҳисоблаймиз”, - дея қўшимча қилди у.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. Вакцинанинг рўйхатдан ўтказилган кейинги синовлари Россиядан ташқари Беларусь, Венесуэла ва БААда ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала