Дунёда

Олимлар коронавирусга қарши антитаначаларнинг сақланиш муддатини аниқлади

© AP PhotoИзображение коронавируса SARS-CoV-2(обозначен желтым цветом), который поражает клетки человека
Изображение коронавируса SARS-CoV-2(обозначен желтым цветом), который поражает клетки человека - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мутахассислар коронавируснинг енгил ёки ўрта шаклда бошидан ўтказган 30 мингдан зиёд беморларнинг маълумотларини ўрганишди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Коронавирус инфекциясидан тузалганларда антитаначалар бир неча ой давомида сақланиб қолинади. Бу ҳақда “Science” нашри америкалик олимлар тадқиқотига таянган ҳолда ёзмоқда.

Протесты в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Коронавирус юқтириб олиш хавфини беш баравар камайтирувчи омил айтилди

Мутахассислар коронавируснинг енгил ёки ўрта шаклда бошидан ўтказган 30 мингдан зиёд беморларнинг маълумотларини ўрганишди. Натижада иштирокчиларнинг ҳаммасида вирусга нисбатан барқарор иммун жавоб борлиги аниқланди.

Сўнгра олимлар улардан 121 нафарининг таҳлил намуналарини танлаб олиб, кузатишда давом этишди. Натижада олимлар организмда барқарор антитаначалар беш ой давомида сақланиб қолганини аниқлашди.

Шу билан бирга, тадқиқот муаллифлари антитаначанинг борлиги коронавирусдан тўлиқ ҳимояни кафолатламаслигини таъкидлашмоқда, аммо яна бир марта юқтириб олиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Янгиликлар лентаси
0