Жамият

Роспотребнадзор коронавируснинг ғайриоддий аломатини маълум қилди

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишКоронавирус
Коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Роспотребнадзор мутахассиси Туркияда ўтказилган тадқиқотда коронавирусга чалинган 172 кишидан 31 нафарида (18 фоиз ) қулоқ битиб қолиши кузатилганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Коронавирус инфекцияси аломатлари орасида қулоқ битиши ҳам кузатилади. Бу ҳақда Роспотребнадзор марказий илмий-тадқиқот эпидемиология институти клиник ва таҳлил ишлари бўйича директор ўринбосари Наталья Пшеничная маълум қилди.

Мужчина и женщина в медицинской маске танцуют танго в почти пустом ресторане в Буэнос-Айресе - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Импотенция, простатит ва карлик - врач COVID янги аломатлари ҳақида

“Қулоқ битиши CОVID-19 нинг унчалик камдан-кам учрайдиган аломати эмас", – деди мутахассис РИА Новости билан суҳбатда.

Пшеничная Туркияда ўтказилган тадқиқотда коронавирусга чалинган 172 кишидан 31 нафарида (18 фоиз ) қулоқ битиб қолиши кузатилганини маълум қилди. Қулоқ битиши касалликнинг енгил шаклини бошдан кечираётган 12 фоизга яқин беморда қайд этилган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, қулоқ битиши ЎРВИда ҳам кузатилиши мумкин. Aгар қулоқ битиши бир неча кун ичида ўтмаса, қулоқда оғриқлар пайдо бўлса, шошилинч равишда отоларинголог шифокорига мурожаат қилиш зарур.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эшитиш қобилиятининг ўзгариши коронавирус юқтириб олганликдан дарак бериши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала