Видео

Наманганда Ўзбекистон картинг чемпионати бошланди

Учқўрғондаги картинг трассаси узунлиги бир километрдан ортиқ бўлиб, у халқаро талабларга жавоб беради.

Намангандаги Учқўрғон картинг трассасида Ўзбекистон картинг чемпионати очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззаков иштирок этди.  

Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки мусобақасида 150 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди. Спортчилар Тошкент, Қорақалпоғистон ва бошқа ҳудудлардан келишган. 

Учқўрғон туман "Ватанпарвар" ўқув-спорт клуби яқинда янги замонавий картинг трассасини қайта таъмирдан чиқарган эди. Ушбу трасса узунлиги 1 километрдан узун бўлиб, у барча халқаро талабларга жавоб беради. 

Картодром майдони 2 гектар бўлиб у ерда жамоалар ва тиббий персонал учун хоналар, кийиниш хоналари ҳамда устахона бор. 

Батафсил Sputnik видеосида томоша қилинг. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала