Дунёда

Россия диний бошқармаси мусулмонларга ғайридин аёллар билан никоҳ қуришни таъқиқлади

© PixabayМолодожены, архивное фото
Молодожены, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
"Уламолар кенгаши қарор қилади: конфессиялараро никоҳлар, хусусан, кофир аёллар билан Россия ҳудудида никоҳ таъқиқланган", - дейилади хулосада.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россия мусулмонлар диний бошқармаси мусулмонларнинг бошқа дин вакиллари билан никоҳ қуришини таъқиқлаш ҳақида хулоса чиқарди. Ҳужжат бошқарма сайтида эълон қилинган.

Солдат с автоматом в одной из улиц Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Жорий йилнинг энг машҳур сўзи маълум қилинди

"Уламолар кенгаши қарор қилади: конфессиялараро никоҳлар, хусусан, кофир аёллар билан Россия ҳудудида никоҳ таъқиқланган", - дейилади хулосада.

Ҳужжатда шунингдек, истиснолар борлигини, бу истисноларни маҳаллий муфтий яхши тушуниши кераклигига аниқлик киритилган. Агар аёл Худо борлигини тан олса, Исо Масиҳ ва Муҳаммадни Аллоҳнинг элчилари сифатида қабул қилса ва Қуръон оятларига амал қилишга тайёр бўлса, у ҳолда, у мусулмон эркак билан никоҳ қуришга ҳақли бўлади.

"Шуни таъкидлаш жоизки, ислом оламининг аксарият обрўли олимлари, улар орасида тўрт мазхаб теологлари бор, мусулмон эркакнинг кофир аёл билан никоҳдан ўтиши мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида фикрларни билдирдилар", - дейилади матнда.

Ҳужжатда айтилишича, эр-хотиннинг дин ва маънавий масалаларда ўхшашлиги улар бахтли ҳаёт кечиришларининг муҳим шартларидан бири саналади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала