Иқтисод

Европа комиссияси Ўзбекистонга муддатидан олдин “GSP+” мақомини берди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишФлаги Евросоюза у здания штаб-квартиры Европейской комиссии в Брюсселе
Флаги Евросоюза у здания штаб-квартиры Европейской комиссии в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон
Қарор тасдиқланиши билан Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига экспорт қилишлари мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 гача ошади.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Европа комиссияси Ўзбекистонга “GSP+” Преференциялар бош тизими бенефициари мақомини бериш тўғрисида муддатидан олдин қарор қабул қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилмоқда.

Женщина под зонтом рядом с флагом ЕС - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон ЕИ “ПБТ+” имтиёзли тизимининг бенефициар мамлакати мақомини олмоқчи

Тегишли ҳужжат ЕИ Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен томонидан имзоланди.

Таъкидланишича, қарор Европа комиссияси мониторинг гуруҳларининг Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат стандартларига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасидаги 27 халқаро конвенция талабларини бажараётгани тўғрисидаги ҳисоботлари асосида қабул қилинди.

“Ўтказилган таҳлилларга асосланиб, Европа комиссияси Республикамиз “GSP+”да иштирок этиш мезонларига мувофиқ келиши тўғрисидаги хулосага келди ва уни ушбу тизимнинг бенефициарлари рўйхатига киритишни таклиф қилди”, - дейилган хабарда.

Мазкур қарор энди кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Европа Кенгаши ва Европа парламентига ҳавола этилади. Қарор тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари ўз маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилишда бир томонлама тариф имтиёзларидан фойдаланишни бошлашлари мумкин бўлади. Шунда, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига экспорт қилишлари мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 гача ошади.

Вазирлик мамлакатнинг “GSP+” бенефициари мақомини олиш экспортнинг барқарор ўсиши ва диверсификацияси учун мустаҳкам пойдевор яратиши, ЕВ  мамлакатлари билан ўзаро манфаатли савдо муносабатларининг тез суръатлар билан ривожланишига хизмат қилишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида президент Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи бозорлари учун “GSP+” мақомини олиш вазифасини қўйган эди. Ўзбекистон июнь ойида бенефициар мамлакат мақомини олиш учун расмий талабнома юборган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала