Спорт

Отабек Умаров номзоди ООК вице-президентлигига илгари сурилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровГлава Ассоциации смешанных боевых искусств Узбекистана Отабек Умаров
Глава Ассоциации смешанных боевых искусств Узбекистана Отабек Умаров - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Таъкидланишича, Ижроқўм йиғилиши орқали мамлакат номидан ООК вице-президентлигига номзод вакил тавсия этиш амалиёти ўзбек спорти тарихида биринчи бор йўлга қўйилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Кеча, 9 декабрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилди.

Отабек Умаров - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Отабек Умаров спорт ташкилотлардаги раислик лавозимини тарк этди

Онлайн ўтган мажлисда ташкилот олдида турган бир қатор муҳим вазифалар, келажакдаги режалар муҳокама қилиб олинди. Кун тартибидан 16 декабрь куни Ўмоннинг Маскат шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги Бош ассамблеясига тайёргарлик кўриш, ушбу тадбирда бўлиб ўтадиган ООК раҳбарияти таркибига, хусусан, ташкилот вице-президентлигига Ўзбекистон томонидан таклиф этиладиган номзодни кўриб чиқиш, масалалари ўрин олди.

Отабек Умаров Ўрта Осиё ММА конфедерацияси раҳбарига айланди

Мажлисда спорт ва ташкилотчилик бўйича катта салоҳиятга эга бўлган Отабек Умаров номзоди Осиё Олимпия Кенгаши (ООК) вице-президентлигига илгари сурилди. 

“ООК вице-президентлигига кўрсатилаётган номзод айни пайтда энг муносиб вакил деб айтишим мумкин. Бу инсон спортни ғоятда севади ва ўзи ҳам спорт билан мунтазам шуғулланади. Фаолияти давомида мамлакатимизда бир қатор спорт турларини ривожлантиришда, Олимпия ҳаракатини тарғиб қилишда ташаббус кўрсатган”, – деди МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов.

Таъкидланишича, Ижроқўм йиғилиши орқали мамлакат номидан ООК вице-президентлигига номзод вакил тавсия этиш амалиёти ўзбек спорти тарихида биринчи бор йўлга қўйилмоқда.

Шунингдек, Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари дирекциясининг директори ҳам сайлаб олинди. Ушбу масъулиятли лавозимга МОҚ бош котиби Ойбек Касимов бир овоздан маъқул кўрилди.

Маскатда бўлиб ўтадиган Бош ассамблея кун тартибидан 2030 йил бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинлари мезбонини аниқлаш, ташкилот вице-президентларини сайлаш, 2025 йил бўлиб ўтадиган IV ёшлар Осиё ўйинлари мезбон мамлакати билан шартнома имзолаш каби масалалар ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0