Жамият

“Ўзбекистон” смартфонлари ишлаб чиқарилмоқда: у нимаси билан ажралиб туради

© УзАНациональные мелодии и герб: как выглядит новый смартфон "Узбекистон"
Национальные мелодии и герб: как выглядит новый смартфон Узбекистон - Sputnik Ўзбекистон
64 гигабайт хотира қувватига эга “Ўзбекистон” миллий смартфонлари ўзига хос миллий дизайн ва замонавий кўринишга эга бўлиб, унинг дастурий таъминоти ўзбекона тусга эгалиги билан аҳамиятлидир.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Навоий шаҳридаги эркин иқтисодий-индустриал зонасида жойлашган “Telekom Devices PRO” МЧЖ томонидан миллий руҳда дастурлаштирилган “Ўзбекистон” смартфонлари ишлаб чиқарилмоқда.

64 гигабайт хотира қувватига эга ушбу смартфонлар Алоқа вазирлиги топшириғига асосан МЧЖнинг лойиҳани маҳаллийлаштириш ва ташқи иқтисодий фаолият бўйича мутахассиси Зарнигор Жуманова лойиҳаси асосида яратилган бўлиб, миллийлик нуқтаи назаридан ички бозорга мўлжаллаб тайёрланган.

Мобильный телефон в руке - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбек талабалари абитуриентларга қулайлик яратувчи мобил илова яратишди

ЎзА хабарига кўра, “Ўзбекистон” миллий смартфонлари ўзига хос миллий дизайн ва замонавий кўринишга эга бўлиб, унинг дастурий таъминоти ўзбекона тусга эгалиги билан аҳамиятлидир.

Мобил алоқа воситасига Ўзбекистон президенти асарлари, мумтоз ва замонавий ўзбек адабиётининг нодир намуналари жамланмаси, радиоинссенеровкалар, 100 дан ортиқ ўзбек куй ва қўшиқлари , шунингдек, мамлакатнингнинг энг диққатга сазовор гўшалари тасвири туширилган фото-альбомлар юкланган.

Бундан ташқари, “Ҳукумат” дастури ҳам киритилган бўлиб, дастурга барча вазирликлар, тўрт ҳокимият тизими ишонч телефонлари жойлаштирилган. Телефон рақамлар ўзгариши билан боғлиқ ҳолларда дастур автоматик тарзда янги рақамларни киритиш хусусиятига ҳам эга.

"Айниқса, телефон панелининг марказий қисмига Ўзбекистон Республикаси герби туширилиши ўзига хос янгилик бўлди. Шу билан бирга маҳсулот миллий бренд эканлигини ҳисобга олиб, телефонларни махсус совғабоп қутиларга жойладик. Бошланишига 3000 дона “Ўзбекистон” смартфонлари ишлаб чиқарган бўлсак, айни пайтда маҳсулотимизнинг 50 фоиздан кўпроғи сотилди”, – дейди “Telekom Devices PRO” МЧЖ раҳбари Н.Раҳимов.

Бундан ташқари, болалар телефон қўл соатлари, CDMA 450 стандартидаги стационар телефонларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйилган.

Ҳозирда қўшни мамлакатларга экспорт қилиш юзасидан музокаралар ҳам олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала