Иқтисод

Ўзбекистон 2021 йилда 17 млрд долларлик товар экспорт қилиши кутилмоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишКупюры американских долларов
Купюры американских долларов - Sputnik Ўзбекистон
2021 йилда экспортнинг кутилаётган миқдори 17 млрд доллардан ортиқ бўлади. Бунга қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ипакчилик, электротехника ва бошқа соҳаларда экспорт ҳажмининг сезиларли даражада оширилиши ҳисобига эришилади.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2020 йил якунлари тўғрисида ҳисобот берди. Асосий воситаларга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 101,5%ни ёки 6,6 млрд долларни ташкил этди.
Инвестиция дастури доирасида 197 лойиҳа амалга оширилиб, 38 минг иш ўрни яратилди. Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида жами 59,1 трлн сўмлик 10 586 лойиҳа амалга оширилди ва бу 131,5 мингта янги иш ўрни ташкил этилишига имкон берди.

Ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари

2020 йил якунларига кўра, экспорт ҳажми 15,1 млрд долларни ташкил этган. Шу билан бирга, 47 турдаги янги маҳсулотларни экспортга етказиб бериш йўлга қўйилди ва бир қатор мамлакатларнинг янги истиқболли бозорларига чиқишга эришилди.
Ҳар бир тадбиркорлик субъекти билан алоҳида ишлашга қаратилган ёндашув асосида тезкор ва самарали ечимларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асосий вазирликлар, идоралар ва давлат органларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ташкил этилган эди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Президент 2021 йилдаги инвестиция лойиҳалари билан танишди
Комиссия вазифалари тадбиркорлик билан шуғулланиш шароитларини яхшилаш ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортчиларга амалий ва молиявий кўмак беришга қаратилган тизимли механизмларни ишлаб чиқиш ҳам иборат эди. Айланма маблағларни тўлдириш мақсадида экспорт қилувчиларга берилган кредитлар миқдорининг 50 фоизигача бўлган қисмини кафолатлаш тартиби ҳам йўлга қўйилди.

2021 йилда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятида кутилаётган кўрсаткичлар

Прогнозга кўра, хорижий инвестициялар ҳажми 10,5 млрд долларни ташкил этади, шундан 7,6 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Ўз навбатида, 226 та йирик, юқори иқтисодий аҳамиятга эга саноат лойиҳа ишга туширилади ва 34 мингта иш ўрни ташкил этилади.
Инвестицияларни ўзлаштириш самарадорлиги оширилади - президент
Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 94,8 трлн сўмлик маблағ ўзлаштирилиши ва 7106 инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида қарийб 162 мингга янги иш ўрни яратилади.
Шунингдек, 2021 йилда экспортнинг кутилаётган миқдори 17 млрд доллардан ортиқ бўлади. Бунга қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, ипакчилик, электротехника ва бошқа соҳаларда экспорт ҳажмининг сезиларли даражада оширилиши ҳисобига эришилади.
Шу билан бирга, 2 мингдан зиёд янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш ва 120 янги турдаги тайёр маҳсулот экспортини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала