Россия

Даҳшатли рекорд: қозоғистонлик эркак муз ўйиғида 45 дақиқа турди - видео

Пайшанба куни Нур-Султонда яшовчи Қайирбек Аяшев музли дарёда туриш бўйича Қозоғистон янги рекордини ўрнатди.
28 январ куни 45 дақиқалик рекорд Нур-Султон яқинидаги Ишим дарёсида қайд этилди. Учинчи йил кетма-кет Sputnik Қозоғистон мухбирлари криоатлет ("қишки сузиш спорти" билан шуғулланадиган одамлар) янги рекорд ўрнатиш жараёнига гувоҳ бўлишди.
Аяшев уч карра мамлакат рекордини ўрнатди, ҳар йили 5 дақиқадан кўпайтирмоқда.
Тайёргарлик кўрмаган одам музли сувда 10-15 дақиқа турса, ҳаддан ташқари совиб кетиш, ўлимга олиб келиши мумкин.
Спортчи 2022 йилда янги рекорд ўрнатиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Эркаклар учун жаҳон рекорди 2 соат бўлиб - россиялик Дмитрий Балабановга тегишли. Аёллар орасида - бир соат, россиялик аёл Осман Делибаш томонидан ўрнатилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала