Дунёда

Коронавирус эркакларда бепуштликни келтириб чиқариши мумкин

© REUTERS / Matias BagliettoМужчина и женщина в медицинской маске танцуют танго в почти пустом ресторане в Буэнос-Айресе
Мужчина и женщина в медицинской маске танцуют танго в почти пустом ресторане в Буэнос-Айресе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Олимлар коронавирус инфекцияси эркакларда жиддий оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қилишди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Олимлар коронавирус инфекцияси эркакларда жиддий оқибатларни маълум қилишди. Тадқиқот Reproduction журналида чоп этилди.
Производство вакцины против COVID-19 Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2021
Россия
“Коронавирус+грипп”: Россияда бирлашган вакцина яратилмоқда
Синовлардан сўнг, мутахассислар коронавирус эркакларда сперма сифати ва унумдорлигини сезиларли даражада пасайтираётганини аниқладилар.
Тадқиқотда иштирок этиш учун 189 нафар кўнгилли жалб қилинди, улардан 84 нафари COVID-19 билан касал бўлиб тузалган. Уларда инфекция аломатларсиз ҳам, оғир шаклда ҳам бўлган. Барча иштирокчиларнинг ўртача ёши - 30. Улар тана вазни ва организмда ёғ фоизида сезиларли даражада фарқ қилди.
Олимлар 60 кун давомида спермани 10 кунлик оралиқда текширдилар. Коронавирусни бошдан кечирган кишиларнинг таҳлилларида яллиғланиш ва оксидланиш жараёнлари аниқланди. Бундан ташқари, инфекция сперматозоидларнинг ҳаракатланиши ва шаклига салбий таъсир кўрсатди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, коронавируснинг оғир шаклини бошидан кечирган кишиларда оқибатлари янада жиддийроқ бўлган.
Олимлар касалликдан бундай таъсир вақт ўтиши билан камайиши мумкинлигини таъкидладилар.
Ўз навбатида, Британиянинг CARE Fertility Group эмбриология бўйича директори Элисон Кемпбелл эркакларни безовта қилмасликни сўради. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча "COVID-19 сперма ёки бепушликка узоқ муддат зарар етказиши тўғрисида аниқ далиллар йўқ" деди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала