Жамият

Ангренда мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишШкола
Школа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Тўққизинчи синф ўқувчиси биология фани дарсида ҳар хил қилиқлар қилиб, қолган барча ўқувчиларни дарсдан чалғитган. Ўзбошимчалик билан бир партадан бошқасига бориб ўтирган.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Тошкент вилояти Ангрен шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 41-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси ўқувчини урганлиги тасвирланган видео юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Ангрен шаҳар ХТБ мудири Роҳила Абдуқодированинг маълум қилишича, ушбу ҳолат 4 февраль куни 41-умумий ўрта таълим мактабнинг биология фани ўқитувчиси З.Т. бешинчи соат дарс машғулоти вақтида 9-“В” синфда биология фани  дарси давомида видеотасвирга олинган.
Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2020
Жамият
Ўқитувчи оёқости қилинадиган одам эмас - Танзила Нарбаева
Шу куни ўқувчи А.Қ. дарсга дафтарсиз келган. Ўқитувчи доскага мавзу ва режани ёзаётган пайтида рухсатсиз биринчи қатордан тўртинчи қаторнинг биринчи партасига бориб ўтирган. Кейин дарс жараёнига халақит қиладиган қилиқлар қилиб, қолган барча ўқувчиларни дарсдан чалғитган.
Ўқитувчи унинг ҳаракатлари учун доскага чақирган. Шунда ҳам у яна қилиқ қилиб синфдаги ўқувчиларни кулдиргани учун ўқитувчи унинг курткасини устидан бир мушт тушурган.
Ўқувчи А.Қ. ўқитувчига “Сиз боксёрсиз, яна мушт тушуринг” деб ўқитувчини қуюшқондан чиқаргани учун ўқитувчи жаҳл устида яна урган. Ўқувчи дарс тугаганидан кейин яна ўқитувчини масхара қилиб хонадан чиқиб кетган.
Китайская невеста Ли Тинг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2020
Жамият
Улуғ касб: “Хитойлик келин” мактабда ўқитувчи сифатида иш бошлади
Қайд этилишича, ўқитувчи бу ҳолат бўйича мактаб раҳбариятини ва синф раҳбарини огоҳлантирмаган. Сабаби ўқитувчи қон босими кўтарилиб хонада чамаси икки соатлар ўтириб, сўнг ўзи раҳбарлик қилаётган 6-“Д” синфда жорий йилнинг 5 февраль куни бўлиб ўтадиган тадбирга тайёргарлик кўрган.
Ўқувчи А.Қ. дарс машғулотларига ҳалақит қилиб ўқитувчини қуюшқондан чиқаргани учун З.Т.дан узр сўраб сўраган ва қилган ишидан минг бор пушаймон эканлигини айтган. Ҳозир улар ўзаро келишиб олишган.
Шу ўринда ўқитувчи З.Т. ўқувчи ва унинг ота онасидан бўлиб ўтган ҳолат юзасидан кечирим сўраган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала