Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Видео

“Мен мушук эмасман”: адвокат суд мажлисида ноқулай вазиятга тушиб қолди

АҚШдаги онлайн суд мажлисида “мушук иштирок этиб, расмий баёнот билан чиқди”. Бу қандай рўй бергани қуйидаги видеода.
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Техаслик адвокат “Zoom”даги онлайн суд мажлисида тасодифан маъюс мушукча қиёфасида пайдо бўлди.
Род Понтон мол-мулкни мусодара қилиш ҳақидаги мажлисда фильтрни ўчира олмаган, дея ёзади NBC news.
Адвокат бор кучи билан ниқобни олиб ташлашган уринган, кейин эса мажлисда шу кўринишда иштирок этишга тайёрлигини билдирган.
“Мен бунга тайёрман. Мен бу ерда онлайнман, мушук эмасман”, - деган Понтон ва ҳамкасбларини кулдирган.
Кейин судья Рой Фергюсон мажлис олдидан техника воситаларини олдиндан текшириб кўришни тавсия қилган.
“Агар фарзандингиз компьютерингиздан фойдаланган бўлса, онлайн мажлисга уланишдан олдин “Zoom” видео созлашларини текшириб кўринг, фильтр ўчирилганми ёки йўқ. Бу мушукча ҳозир иш юзасидан расмий баёнот билан чиқди”, - дея ёзган судья “Twitter”да.
Адвокатнинг сўзларига кўра, у бошқа офисга кўчиб ўтгани сабаб ёрдамчисининг компьютеридан фойдаланишга мажбур бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала