Видео

Boeing 777 йўловчи самолёти двигатели парвоз вақтида аланга олди – видео

Американинг Денвер шаҳридан Гавайининг Гонолулу шаҳрига йўл олган Boeing 777 самолёти двигатели ёниб кетди. Ҳаво кемасида 241 киши бўлган.
Қурилма носозлиги самолёт қопламалари парчаларининг парвоз вақтида тушиб кетишига олиб келган.
“United Airlines” авиаташувчиси рейси Денверга қайтган ва муваффақиятли қўнган.
Fox News маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала