Диверсификация: Россия АҚШ қимматли қоғозларига 1 миллиард киритди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЗдание Центрального банка России на Неглинной улице в Москве
Здание Центрального банка России на Неглинной улице в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Oбуна бўлиш
Айни дамда олтин нархи ҳаддан ортиқ оширилган, евро ва юанга – резерв фондининг шундоқ ҳам катта қисми киртилган. АҚШ давла қарзларини сотиб олиш – диверсификация учун.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Россия Марказий банки ўтган йилнинг декабр ойида АҚШ давлат облигацияларига – бир миллиард доллар киритишга қарор қилди. Бу Россиянинг йилларда олиб борган сиёсатига зид бўлди – маълумки, Москва сўнгги йилларда АҚШ қимматли қоғизларидан босқичма-босқич воз кечиб келаётган эди.

Қимматли қоғозлар сотиб олди

АҚШ Молия вазирлиги маъумотларига кўра, айни дамда Россия ихтиёрида 6,011 миллард долларлик америка давлат облигациялари бор. Улардан 1,2 миллиарди – узоқ муддатли ва 4,8 миллиарди – қисқа муддатли. Декабр ойида уларнинг миқдори яна бир миллиардга ошди.
Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2019
Россия аҳолисига доллар ўрнига олтин таклиф қилинди
АҚШ ҳукумати ушбу қимматли қоғозлар ҳисобидан ўз бюджет дефицити ва бошқа харажатларини қоплайди. Маълумот учун бугунги кунда АҚШ давлат қарзи миқдори 28 триллион долларга етган. Уларнинг таркибида Россия улуши 2010-2013 йилларда 170 миллиарддан ортиқ бўлган бўлса, 2014 йилнинг апрелидан бошлаб улардан воз кеча бошлади.
2018 йилда Россия Марказий банки АҚШ давлат қоғозларининг оммавий сотувини эълон қилди ва уларнинг аксариятидан фориғ бўлди. Доллардан эркин бўлган маблағлар олтин, евро ва юанга тикилди.

Диверсификация

АҚШ давлат қарзи бу – АҚШ Молия вазирлиги томонидан муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар бўлиб, уларни исталган давлат ҳукуматлари, жисмоний ва юридик шахслари харид қилиши мумкин. Уларнинг даромади унчалик катта бўлмаса-да – 3% атрофида, лекин Европа ва Япония қимматли қоғозларига қараганда кўпроқ.
Лекин асосийси – АҚШ давлат облигациялари дунёда энг ишончли ва ликвид молия инструментлари деб ҳисобланади. Уларни харид қилиш ва сотиш осон.
Золото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2019
Россия, Хитой, Ҳиндистон нега тинимсиз олтин сотиб олмоқда?
“АҚШ давлат қарзларига маблағ тикиш – фойда келтиради. Йиллик 2-3% даромад бу жуда катта маблағ бўлиши мумкин, айниқса гап миллиардлар ҳақида кетганда. Бу масалада сиёсат иқтисодга аралашмаслиги керак”, - деди РИА Новостига Давдат Думасининг молия бозорлари бўйича қўмитас аъзоси Дмитрий Скриванов.
Шундай қилиб, Москва, АҚШ қимматли қоғозлар миқдорини ошириши билан, ушбу бозорда ўз ўрнини белгилади. Иккинчи томондан, Россия ўз  халқаро резервлари таркибини ҳам хилма-хил қилишган ёрдам беради.
Ҳозир Россия халқаро резервлари миқдори 590 миллиард долларни ташкил қилади. Улардан 6 миллиарди – АҚШ давлат қимматли қоғозларига киртилган. Таҳлилчилар хулосасига кўра, Москва умумжаҳон тенденциясига мувофиқ ҳаракат қилган ҳолда, иш тутмоқда. Айни дамда долларга бўлган талаб ошмоқда, чунки ушбу валюта инфляция ва ўзгарувчанликка (волатильность) чалиниши эҳтимоли жуда кам.
“Бир миллиард доллар – бу сезиларли миқдор бўлиб, уни ҳар қандай активга киритиб ҳам бўлмайди. Айни дамда олтин нархи ҳаддан ортиқ оширилган, евро ва юанга – резерв фондининг шундоқ ҳам катта қисми киртилган. АҚШ давла қарзларини сотиб олиш – диверсификация учун холос”, - дейди Рус-Осиё саноатчилари иттифоқи президенти Виталий Манкевич.

Хитойча йўл

Декабр охирида АҚШ давлат қимматли қоғозлари энг кўп бўлган давлат - Япония бўлди ($ 1,2 трлн.) Олдин эса биринчи ўринда Хитой эди, ҳозир у $ 1,2 трлн. билан иккинчи ўринга тушган. Учинчи қаторда -  Британия ($ 428,9 млрд.)
АҚШ омборларида олтин камайиши – умумжаҳон молия тизимидаги ўзгаришлар белгиси
Cўнгги йиллар давомида олиб борилган келишмовчилик савдо уруши туфайли Хитой 200 млрд долларига тенг бўлган АҚШ қимматли қоғозларидан воз кечди. Лекин улкан миқдордаги облигациялар бу бир вақтнинг ўзида - Вашингтонга босим ўтказиш воситаси ҳам.
Давом этаётган можаролар ушбу хавотирларни кучайтирмоқда: агар бирор йирик кредитор АҚШ қимматли қоғозларининг паст нархларда сотишни бошласа – бунинг оқибати барча учун ҳалокатли бўлади. АҚШ облигацияларининг оммавий равишда бозорга ташланиши – бозорда паника келтириб чиқариши мумкин.
Лекин воқеаларнинг бундай ривожи Хитойга ҳам Японияга ҳам фойда келтирмайди. Биринчидан, қисқа вақт ичида 100-200 миллиард долларлик облигацяларни бозорга чиқариш – сўзсиз уларнинг нархи кескин тушишига олиб келади. Натижада Хитойнинг ташқи активлари нархи – кескин тушиб кетади. Иккинчидан эса – Хитой уларни сотган тақдирда ҳам олинган даромад сезиларли даражада кам бўлади.
Ва учинчидан – доллар қулайди. Пекинга эса бундай оқибатлар керак эмас, чунки АҚШ валютасининг қадрсизланиши Хитой экеспортини қиммат қилади.

Олтин заҳиралари

Бир неча йиллардан буён Россия МБ асосий ставкани – олтинга қилмоқда ва доллардар воз кечмоқда. 2020 йилда Россия заҳираларида қимматли металл миқдори доллардан ошиб кетди, февралда эса олтин заҳиралари миқдори 136,7 миллиардга етди. Бир йил давомида Россия олтин заҳиралари миқдори 28 тоннага ошди.
Олтин қуймаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2016
Welt: Россия долларни олтин билан “енгади”
Қимматли метал – бу валютанинг универсал эквиваленти бўлиб, сўнгги вақтларда у жозибадор активга айланмоқда. Ундан ташқари олтинга тикилган маблағлар – ҳар қандай санкция ва курслар ошиши ёки валюталар қадрсизланишидан ҳимояланган.
Bloomberg таъкидлашига кўра, Россия сўнгги йиллар давомида, йирик иқтисодга ва олтин-валюта заҳираларига эга бўлган давлат, доллар активларидан воз кечса ҳам, ўзини аъло даражада ҳис қилиши мумкинлигини бутун дунёга намойиш қилди.
Янгиликлар лентаси
0