Россия

Нижний Новгородда бутун бир бошли оила ўлдириб кетилди: жиноятда мигрантлар гумонланмоқда

Асосий гумонланувчи шахс – 26 ёшли ўзбекистонлик. Эркак оила уйида ишчи бўлиб ишлаган. Ҳозир қўлга олинган ва сўроқ қилинмоқда.
28 февраль куни Россиянинг Нижний Новгород вилоятидаги Кудьма қишлоғида бир оиланинг тўрт нафар аъзосининг жасади топилган: 5 ёшли бола, унинг 41 ёшли онаси, 64 ёшли бобоси ва 63 ёшли бувиси.
Оиланинг бошқа икки аъзосини бахтли ҳодиса қутқариб қолган: 13 ёшли опаси фожиа вақтида машғулотда бўлган, унинг отаси эса хизмат сафарида бўлган.
Тергов қотиллик уй эгаларини тунаш мақсадида содир этилган деган тахминни илгари сурмоқда. Чунки гумонланувчи қотилликни содир этгандан сўнг уйдан барча қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетган.
© Следственный комитет РФПодозреваемый в убийстве семьи в Нижегородской области доставлен в СУ СК России для допроса
Подозреваемый в убийстве семьи в Нижегородской области доставлен в СУ СК России для допроса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Россия ЖКнинг икки ва ундан зиёд кишини ўлдириш моддаси билан жиноят иши очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала