Видео

Пётр Яннинг жанжалли жанги ва UFC мусобақасининг бошқа қизиқарли лаҳзалари – видео

Дискалификация эвазига чемпионлик, Ислам Махачевнинг ишончли ғалабаси – бу ва UFC 259 мусобақасининг бошқа лаҳзалари қуйидаги видеода.
Лас-Вегасда узоқ кутилган UFC 259 мусобақаси ўз якунига етди.
Россиялик жангчи Ислам Махачев рақиби устидан ишончли ғалабани қўлга киритди ва эндиликда фақат энг кучли рақиблар билан жанг қилишни хоҳлашини айтди.
Россиялик Пётр Ян ва америкалик Алжамейн Стерлинг ўртасида кечган жанг кечанинг энг қизғин муҳокамага сабаб бўлган жангларидан бири бўлди. Тўртинчи раундда Ян тиззаси билан тақиқланган зарбани берди ва жанглардан четлаштирилди. Америкалик чуқур нокаут ҳолатига тушди, лекин натижада UFC᾽нинг энг енгил вазндаги янги чемпиони бўлди.
Тақдирлаш маросимида Стерлинг йиғлаб юборди ва UFC чемпионлик камарини ечиб олди. У ғалабага бундай йўл билан эришишни хоҳламаганини айтди. Жангдан сўнг россиялик ундан узр сўради ва жанг қоидаларини қасддан бузмаганини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала