Жамият

ЕИ давлатлари AstraZeneca билан эмлашни тўхтатди. Ўзбекистон қандай йўл тутади?

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишШприц на фоне логотипа AstraZeneca
Шприц на фоне логотипа AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2021
Илгарироқ Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 2,6 миллион доза AstraZeneca вакцинаси олиб келиниши, вакцинанинг дастлабки партияси 20 мартга қадар келтирилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Ҳозирга келиб Европанинг ўнта давлати эмлаш жараёнидан сўнг тромблар пайдо бўлиши кузатилгани сабаб AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни кейинга қолдирилгани маълум қилди.
Сал аввал Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 2,6 миллион доза AstraZeneca вакцинаси олиб келиниши, вакцинанинг дастлабки партияси 20 мартга қадар келтирилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Рўй бераётган воқеалар фонида AstraZeneca Ўзбекистонга олиб келинадими, деган саволга "Тошкент" каналига берган интервьюсида тиббиёт фанлари доктори, профессор Хайрулло Мустафоев жавоб берган.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Дунёда
Италия, Норвегия ва Дания AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни тўхтатди
"Хабарларни мен ҳам ўқидим. <…> Ўйлаб кўрайлик, Дания, Швеция Европа давлатлари ичида энг ривожланган давлатлар ҳисобланади. Улар ҳам шу вакцинадан фойдаланяпти. Энди ҳозир тўхтатиб қўйди. AstraZeneca ҳамма синовлардан ўтган, БССТ томонидан тавсия берилган. Бизнинг олимлар ҳам уни текширган. Ваҳимага ёки ҳавотирга ўрин йўқ", — дея қайд этган Хайрулло Мустафоев.

Эмлаш жараёнининг тўхтатилиши

Бугунга келиб қатор давлатлар AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни қисман ёки тўлиқ тўхтатишган. Давлатлар рўйхати қуйидагича: Австрия, Эстония, Литва, Латвия, Люксембург, Кипр, Дания, Норвегия, Исландия, Италия, Болгария, Румыния, Таиланд.
Бундай қарор қабул қилинишига препаратдан фойдалангач юзага келаётган тромбоз ҳолатлари ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.
В Казахстане началось производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Дунёда
Бой Американинг зиқналиги ва Россия жаҳон вакцина пойгасида ғолиб чиққани ҳақида мақола
Препаратдан фойдаланишни биринчилардан бўлиб Австрия ҳукумати тўхтатган. Венадан кейин Дания, Норвегия ва Исландия ҳам шундай қарор қабул қилган. Эстония, Литва, Люксембург, Кипр ва Латвия AstraZeneca вакцинасининг муаммоли партиясидан фойдаланишдан воз кечган.
Италия ҳам музокарали бир партияни ман этган.
2021 йил 10 март ҳолатига кўра, Европа иқтисодий зонасида COVID-19га қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланган инсонлар орасида 30та тромбоэмболик асоратли ҳолатлар қайд этилган, шу жумладан, бир инсон ҳаётдан кўз юмган.
Бу беш миллион эмланганлар ичида 30та асоратли ҳолатлар демакдир.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти нима дейди?

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Европа иттифоқининг айрим мамлакатлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишдан воз кечишгани ҳақидаги хабарларни таҳлил қилмоқда.
Бу ҳақда БССТ вакили РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилган.
Ташкилот, дея аниқлик киритган суҳбатдош, нима юз бераётгани борасида аниқ тушунчага эга бўлгач, ўз хулосаларини оммага эълон қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала