Спорт

Спорт вазирлиги “Сўғдиёна” - “Турон” учрашувига муносабат билдирди

© Sputnik / Алексей Даничев / Фотобанкка ўтишВо время матча 25-го тура Чемпионата России по футболу среди клубов Премьер-лиги между ФК "Зенит" (Санкт-Петербург) и ФК "Томь" (Томск).
Во время матча 25-го тура Чемпионата России по футболу среди клубов Премьер-лиги между ФК Зенит (Санкт-Петербург) и ФК Томь (Томск). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Равшан Эрматов ҳакамнинг билиб ёки билмасдан йўл қўйган хатоси туфайли бутун жамоанинг меҳнати йўққа чиқарилишини кескин қоралашини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлган “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувига муносабат билдирди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ушбу учрашувдан кейин “Турон” клуби бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг эҳтиросга берилиб билдирган фикрларини яхши тушунишини билдирган.
Футбол – бу жамоавий ўйин, унда бир мақсад йўлида бутун жамоа ҳаракат қилади, футболчилардан тортиб шифокору массажчи, клубнинг техник ходимигача. Албатта, ҳакамнинг билиб ёки билмасдан йўл қўйган хатоси туфайли бутун жамоанинг меҳнати йўққа чиқарилишини кескин қоралайман.
Равшан Эрматов
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар масаласига ҳар қачонгидан жиддий эътибор қаратган ҳолда ўйинлардаги ҳакамлик сифатини ошириш ҳамда адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш чораларини кўрмоқда Мақсад – ўзбек футболининг мавқеини кўтариш, болалар футболини тизимли ривожлантириш ва мухлислар орзиқиб кутаётган жаҳон чемпионатига чиқиш орзусини руёбга чиқариш.
“Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш керак, футбол учрашувларидаги ҳар бир расмий шахс ўз фикрини оммага баён этаётганида маълум қоидаларга ҳам амал қилмоғи лозим. Зеро, эҳтирос туфайли айтилган ҳар бир гап эртага ўша шахснинг ўзига қарши ишлаши мумкин”, - дея хулоса қилган Эрматов.
Боковой судья - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Спорт
“Сўғдиёна”-“Турон” учрашуви бош ҳаками номуайян муддатга ҳакамликдан четлатилди
Аввалроқ ЎФА Ҳакамлик қўмитаси Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Турон” учрашувини бошқариб борган бош ҳакам Виктор Серазитдиновни номуайян муддатга ҳакамликдан четлатган эди. У “Сўғдиёна” дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиламаганлиги ва бошқа кўпол хатоларга йўл қўйгани аниқланган.
Ўйиндан сўнг “Турон” футбол клуби бош мураббийи Ислом Исмоилов ҳакамларни қаттиқ танқид қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала