Аналитика

Қош қўяман деб кўз чиқариш: Нега Россияга ўта қиммат нефть фойдали эмас

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишРабота нефтяных станков - качалок
Работа нефтяных станков - качалок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ирина Бадмаева. Баҳор келиши билан 70 долларга чиққан қора олтин нархи яна ўшандай жаддаллик билан арзонлашди. Хом ашё Европадаги эмшаш билан боғлиқ муаммолар сабаб арзонлашди. Бозор ўйинчилари дунё иқтисодиёти тикланиши секинлашиши ва нефть маҳсулотларига бўлган талаб – аввало бензинга – тушиб кетишидан хавотирланишмоқда. Бу Россия иқтисодётига қандай таъсир кўрсатишини РИА Новости ўрганди.

Ўсишдан сўнг пасайиш – ва аксинча

Нефть арғимчоқлари шиддат билан ишламоқда. Углеводородлар бозори ҳаддан зиёд қизиб кетди: кўтарилиш қулаш билан ўрин алмашди. Ой бошида Brent 70 доллардан зиёд турарди – ковидга қадар 2020 йил январидагидек.
Аммо март ўртасида 62 долларгача тушди.
Гап шундаки, Европада эмлаш ишлари умид қилингандек бўлмади. Кўплаб мамлакатлар, жумладан, Германия, Франция, Италия, ножўя таъсирлар туфайли “AstraZeneca” вакцинасидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб қўйди.
Бу дунё иқтисодиёти тикланишини тўхтатиб қўйиши мумкин. Жумладан, ёқилғига бўлган талабни. Мана нархлар ҳам тушиб кетди.
Нефтяная качалка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Аналитика
Нефть нақадар узоқ қимматлашишда давом этади?
Шунга қарамасдан бозордаги вазият етарлича ижобий, деб ҳисоблайди Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг саноат иқтисодиёти кафедраси доценти Олег Каленов. “Коронавирусга қарши курашда орттирилган тажбира умид бағишлайди. Бунинг устига ишлаб чиқариш ўсмоқда, транспорт одатий иш тартибига қайтмоқда”, - дейди у.
Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) ярим йил ичида биринчи марта нефтга оид прогнозларини кўтарди. Таҳлилчилар суткасига 96,5 миллион баррел даражасидаги дунё талабини кутишмоқда (2020 йил натижаси – 91 миллион). Биринчи чоракда истеъмол кўтарилишига Европа, Осиё шимоли ва АҚШдаги аномал совуқ кўмаклашди. Натижада Америка етказиб беришидан вақтинча кунига уч ярим миллион баррел атрофида тушиб қолди.
Аммо ОПЕК+апрель ойида қазиб олишни кўпайтиришга шошилмасликка қарор қилди.
Суткасига мос равишда 130 минг ва 20 минг баррел қўшишга имкон берилган Россия ва Қозоғистон бундан истисно. Бош вазир ўринбосари Александр Новакнинг сўзларига кўра, Россия учун бу муҳим, “чунки бизда мавсум эҳтиёжи”. Гап аввало ички бозор ҳақида кетяпти.
Қўшимча ёқилғи экспортга жўнатилмайди. У фақат бензин нархини жиловлаб туриш учун маҳаллий истеъмолчиларга йўналтирилади.

Умумий саъй-ҳаракатлар билан котировкаларни кўтариш

Саудия Арабистони ўзи учун ихтиёрий чеклов – кунига бир миллион баррелни сақлаб қолмоқда. Йўқотишлар ўрни “ўз вақтида” қопланади, бозордаги вазиятга қараб, дея тушунтирди Подшоҳлик энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон.
Айтганча, бу йил ОПЕК+ аъзолари ҳар қачондидан ҳам интизомли. “Январда қазиб олиш суткасига 7,4 миллион баррелгача қисқартиришди. Буни 103 фоизга бажаришди. Февралда – 112 фоизга, ХЭА маълумотларига кўра. Табиийки, котировкалар кўтарилиб кетди”, -дейди Максим Черняев, РУДН иқтисодиёт факультети доценти.
Сотрудники автозаправочной станции берут пробу бензина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2021
Иқтисод
Қирғизистон нефть ва нефть маҳсулотларини четга олиб чиқишни вақтинча тақиқлади
Хитой, Ҳиндистон ҳамда Европада ёқилғига бўлган талаб қайта тикланмоқда. У ерда март бошида саноат фаоллиги 2018 йил баҳори даражасига чиқди. Иқтисодга кутилаётган америка молияси қўшилиши ўз ҳиссасини қўшади –икки триллион доллар атрофида. истеъмолчилар кўпроқ сарфлашни бошлайди ва бу товарларни ташиш учун зарур бўлган бензин талабини ошириб юборади.
Бундан ташқари, ХЭА касалликни камайтириш ва карантин чораларини енгиллаштиришни ваъда қилаётган кенг кўламли эмлашга ҳамон умид билдирмоқда. Натижада 2020 йил “сув текин бўлган” нефть талаби 60 фоизга тикланиши кутилмоқда. Аммо инқирозга қадар кўрсатичга камида икки йилдан кейин эришилади, деб ҳисоблайди ХЭА.
Шу боис агентлик таҳлилчилар навбатдаги нарх билан боғлиқ ўзгарувчанликка ишонишмайди. Бозор базўр зуд ва барқарор ўсишни намоён этмоқда.

Қош қўяман деб кўз чиқариш

Бутун дунё бўйлаб омборларда нефть аввалгидек керагидан ортиқ. Қолаверса, айрим экспортчилар етказиб беришни кўпайтиришмоқчи. Масалан, Ливия бозорга қайтди. Мамлакатда фуқаролик уруши вақтида ишдан чиқарилган соҳа объектлари яна қайта ишга туширилди.
Устига устак Ливияни ОПЕК+ битимидан озод қилишди. Ноябрдан буён у ерда суткасига бир миллиондан зиёд қазиб чиқарилмоқда. Яқин ойларда мамлакатнинг марказий қисми ва ғарбида нефть конларини ўрганишга киришилади. 2015 йилда ёпилган яна бир неча майдон таъмирланади.
Бу бозор ўйинчиларини хавотирга солади. ОПЕК ҳаддан зиёд ишлаб чиқариш инқирозидан қўрқмоқда.
Ливия нефтидан ташқари котировкаларга Американинг сланц саноати тикланиши таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўсиш қулаш билан ўрин алмашганда нархлар янада юқорироқ йўлакда узоқроқ ўрнашиш имкониятига эга бўлади. Пасайишдан сўнг котировкалар 63-68 доллар атрофида мустаҳкамланади, эҳтимол, бир қанча муддат 60 га тушади. Яқинда бу ҳақда қазиб олувчи мамлакатлар фақат орзу қилишлари мумкин эди. Жумладан, Россия ҳам.
Аммо ҳатто 60 доллардан паст нархлар Россия иқтисодиёти учун хавфли эмас. “Ўта юқори котировкалар ғазна тўлишига ва занжир билан бошқа маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватловчи нефть соҳаси ходимлари харажатларининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. Бошқа томондан – нефть қазиб олишнинг ўта рентабеллиги ва қайта ишлаш йирик саноатчиларнинг хом ашё қазиш билан боғлиқ бўлмаган, жумладан, IT ва юқори технологиялар ҳар қандай лойиҳалар капиталига сармоя киритиш истагини сусайтириши мумкин”, - дея тушунтиради Пётр Пушкарёв, “TeleTrade” ахборот-таҳлилий марказининг етакчи иқтисодчиси.
Товарные составы на железнодорожной станции Яничкино - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2021
Колумнистлар
Янги суперцикл: Нефт бозорида бешинчи ўсиш тўлқини бошланади
Нефт компаниялари солиқ билан жиловлаб турилмаса, қиммат хом ашё қош қўйиш ўрнига кўз чиқаришга қодир: иқтисодиёт диверсифакациясини секинлаштиради.
2021 йил бюджетига Urals эвазига 43,3 доллар киритилган. “Агар кам бўлса, ғазна зарар кўради. Мувофиқ чегара доираси – 45,3 дан 80 гача, бюджет тўлдирилишини сақлаш ва ОПЕК+да иштирок этмайдиган мамлакатларни ножўя ҳаракатга ундамаслик, қазиб чиқаришни кўпайтириш учун”, - дейди Максим Черняев. Шу билан бирга Россия экспорт нефти кетма-кет икки ҳафта Европа 65 доллардан юқори барқарор сотилмоқда. Охирги марта бунақаси 2020 йил январида бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader