Иқтисод

Электр тармоқларига уланишда бир марталик тўлов жорий этилиши мумкин

CC0 / Jan Baborák / Tractor harvesting the fieldЛинии электропередач
Линии электропередач - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Ўзбекистонда юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш тартибида ўзгариш юз бериши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистонда электр тармоққа уланиш учун бир марталик тўлов жорий қилиниши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасида келгусида маиший истеъмолчилардан ташқари қуввати 20 кВтгача ҳамда қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган янги истеъмолчиларни тармоққа улаш учун бир марталик тўлов жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Қарор билан юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади ва 2021 йил 1 августдан бошлаб кучга киритилади.
Лампочка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2021
Жамият
Электр энергетика соҳасидаги стандартлар қайта кўриб чиқилмоқда
Регламентга мувофиқ, истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш босқичлари уланган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларда тўрттадан биттага ва 50 кВтдан юқори истеъмолчиларда тўрттадан иккитага тушириш режалаштирилмоқда. Улашнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда ELEKTR дастурий таъминоти ҳамда давлат хизматлари марказлари, ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилади.
Лойиҳага кўра, қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) тайёр ҳолда электр тармоқларига уланиш бўйича Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (ҲЭТК)га БҲМнинг 30 баравари (7,35 млн сўм) миқдорида бир марталик тўловни амалга оширади. Корхона электр тармоғига 10 иш куни давомида уланади.
Қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш бўйича ҲЭТКга БҲМнинг 60 баравари (14,7 млн сўм) миқдорида бир марталик тўловни амалга оширади, электр таъминоти шартномасини (оферта) имзолайди ва истеъмолчи 20 иш куни муддатда электр тармоқларига ҲЭТК томонидан улаб берилади
ҲЭТКга тўланадиган бир марталик тўлов суммаси қуйидагича тақсимланади:
97 фоизи – ҲЭТКнинг банк ҳисобварағига;
2 фоизи – “Ўзэнергоинспекция” банк ҳисобварағига;
1 фоиз – танлов савдолари якунида ғолиб бўлган, онлайн платформа яратган ташкилот ҳисобварағига ўтказилади.
2021 йил 22 март ҳолатига БҲМ – 245 минг сўмни ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала