Россия агрохолдинги Ўзбекистонда янги иссиқхона мажмуасини барпо этмоқда

© Sputnik / Алексей МальгавкоТоматы в теплице
Томаты в теплице - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Oбуна бўлиш
Объектнинг жами қурилишига киритиладиган сармоялар миқдори тахминан 15 миллиард рубль дея баҳоланмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Россия агросаноат холдинги - "ЭКО-культура" 2024 йилга келиб Ўзбекистонда янги иссиқхона мажмуасини қуриб битказади. 2021-йилнинг июлида объектнинг илк навбатини ишга туширилиши режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда компания.
Хабарда айтилишича, мажмуа Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги 150 гектар майдонда жойлашади. У ерда йилига узлуксиз равишда помидор етиштириш мумкин бўлади.
Бутун мажмуани қуриб битказиш учун киритиладиган инвестицияларнинг умумий ҳажми — тахминан 15 миллиард рублни ташкил этади.
Томаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2021
Ўзбекистон Россияга юбориладиган помидорлар устидан сифат назоратини кучайтиради
Қурилиш тугагунига қадар ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг улуши қишлоқ хўжалиги холдингининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 12 фоизини ташкил этиши режалаштирилган.
Ишни 2024 йилгача тўлиқ якунлаш режалаштирилган: бу вақтга келиб у ерда йилига 80 минг тоннадан ортиқ помидор етиштирилади.
"Ишлаб чиқариш қувватининг оширилиши агрохолдингга помидорлар билан нафақат РФ аҳолисини, балки Форс қўлтиғи ва Осиё аҳлисини таъминлаш имконини беради”, - дея тушунтирди компания вакили.
Фрукты на рынке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Ўзбекистон 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилди: асосий харидор Россия
"ЭКО-культура" агросаноат холдинги — РФнинг энг йирик сабзавот етиштирувчиларидан бири саналади. Компания Ставрополь ўлкаси, Ленинград, Тула, Липецк ва Воронеж вилоятларида 300га яқин юқори технологияли иссиқхоналарга эга.
Асосан – помидорлар, бодринг ва салат баргини етиштириш билан шуғулланади. 2025 йилга келиб иссиқхоналар майдонини 1 143 гектарга оширишни режалаштирган.
Янгиликлар лентаси
0