Дунёда

"Спутник V" муаллифлари Макроннинг вакциналар туфайли уруш ҳақидаги гапига жавоб қайтарди

© REUTERS / Cugnot MathieuПрезидент Франции Эммануэль Макрон в медицинской маске
Президент Франции Эммануэль Макрон в медицинской маске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
Франция етакчиси Россия ва Хитой коронавирусга қарши препаратлардан таъсир инструменти сифатида фойдаланишга ҳаракат қилишаётгани ҳақида баёнот қилган эди.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. "Спутник V" Франция президенти Эммануэль Макроннинг вакциналар туфайли дунёда олиб борилаётган янги турдаги жаҳон уруши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтардилар.
Франция етакчиси фикрича, Россия ва Хитой коронавирусга қарши препаратлардан таъсир инструменти сифатида фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда.
Президент Франции Эммануэль Макрон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2021
Дунёда
Эммануэль Макрон вакциналар туфайли янги жаҳон уруши авж олганини маълум қилди
У Европа мамлакатларини вакцина ишлаб чиқариш масаласида мустақилликни намоён этишга чақирди.
"Азиз Эммануэль Макрон, биз вакциналар сиёсатдан ташқарида қолишига ҳаракат қиламиз – бу биз учун бутун дунёда уруш эмас, балки тинчлик ҳукм суриши учун энг яхши умиддир”, — дея изоҳ берган "Спутник V" ишлаб чиқарувчилари вакцинанинг расмий Twitter-аккаунтида.
Пост муаллифлари шунингдек, Францияга препаратни ўзида ишлаб чиқаришга рухсат берган мамлакатлар сафига қўшилишга чақиришган.
"Турли вакциналарнинг ишлаб-чиқарилиши — бу вакциналар мустақиллигига йўлдир. Биз биргаликда кучлироқмиз!" — дея таъкидланади материалда.
Сал аввал Россия вакцинасини ўзида ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқиш ҳақида Италия расмийлари баёнот билан чиққан эди.
Президент РФ В. Путин выступил на сессии онлайн-форума Давосская повестка дня 2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Дунёда
Ҳеч қандай хорижий вакцина бу даражада ҳимоя қилиш қобилиятига эга эмас - Путин
Россия президенти Владимир Путин илгарироқ Москва ҳеч кимга ўз вакцинасини тиқиштирмаётганини, аммо Европага у керак эмас, деган таъкидлар янграётганида, шу ерда улар кимнинг манфаатларини қўллаб-қувватламоқда – фуқароларнингми ёки фармкомпанияларнинг, деган савол юзага келишини айтган эди.
Россияда коронавирусга қарши учта вакцина рўйхатдан ўтказилган. Улардан биринчиси — "Спутник V"ни яхши ўрганилган инсон аденовируси платформасида — Гамалея номидаги марказ Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди билан ҳамкорликда ишлаб чиққан.
"Спутник V" 52та давлатда маъқулланган (умумий аҳоли сони 1,4 миллиард инсондан кўп). Давлат регуляторлари томонидан маъқулланишлар сони бўйича вакцина дунёда иккинчи ўринни эгаллайди.
Шунингдек, Россияда COVID-19га қарши яна иккита вакцина яратилган – бу Роспотребнадзорга тегишли "Вектор" марказининг "ЭпиВакКорона" вакцинаси ҳамда РФАнинг Чумаков номидаги маркази томонидан ишлаб чиқилган "КовиВак" вакцинаси.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала